27 декабрь куни номаълум шахс ўзгалар мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бухоро тумани Ўрта Осиё малласида яшовчи Р.Ш.нинг Бухоро шаҳар «Ширбудин» маҳалласидаги хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, уй ҳовлисидаги темирдан ишланган сейфнинг ичида сақланаётган 200 млн сўм нақд пулларни яширин равишда ўғирланган ва номаълум томонга яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Ширбудин кўчасида яшовчи, 1984 йилда туғилган О.Н. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган.