Бугунги кунда юридик ва жисмоний шахслардан кадастр паспортини тайёрлатиш бўйича буюртма аризалар электрон кўринишда келиб тушмоқда. Уларнинг белгиланган тартибда электрон тарзда ижроси ҳам таъминланмоқда.
Davreestr.pro дастури ишга тушганидан буён, бугунги ҳолати бўйича юридик ва жисмоний шахслардан кадастр паспортини тайёрлатиш бўйича жами 102 131 та мурожаатлар келиб тушган ҳамда 59 095 503 903 сўм миқдорда тушум қилинган.
Жорий йилда эса, ушбу дастур бўйича 42 154 та ариза келиб тушган бўлиб, уларнинг 35 748 таси жисмоний ҳамда 6 406 таси юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.