Мис концентрати бўлган биринчи поезд умумий узунлиги 4000 км дан ортиқ бўлган йўналишни қамраб олади.
“Ўзтемирйўлконтейнер” АЖ янги темир йўл йўналиши бўйича Европага юкларни етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда жамият Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 16 декабрь куни “ОКМК” АЖ юклари ортилган биринчи контейнер блок поезди Болгариянинг Бургас портига юборилди.
Ушбу юк поезди мис концентратидан иборат 46 та вагон ва 91 дона 20-футлик контейнердан ташкил топган. Контейнер поезди “Ўзбекистон – Туркманистон – Озарбайжон – Грузия – Болгария/ Европа” йўналиши бўйлаб 4000 км.дан ортиқ масофани босиб ўтади.
Zo’r