Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: «Толибон» ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта омма олдида қатлни амалга оширди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > «Толибон» ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта омма олдида қатлни амалга оширди
Жаҳон

«Толибон» ҳокимиятга қайтганидан бери биринчи марта омма олдида қатлни амалга оширди

07.12.2022 221
1 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Афғонистонда «Толибон» радикал гуруҳи ҳокимият тепасига қайтганидан бери биринчи марта омма олдида ўлим жазосини амалга оширди.

Қатл Фараҳ вилоятидаги футбол стадионида амалга оширилди. Ҳирот вилоятида яшовчи Тожмир исмли шахс беш йил аввал Фараҳ вилоятида яшовчи Мустафони ўлдиргани учун қатл этилди. У жабрланувчининг мототцикли ва мобил телефонини ўғирлаганликда ҳам айбланган.

Қурбоннинг қариндошлари Тожмирни жиноятда айблаганидан кейин у ҳибсга олинган. Эркак қотилликка иқрор бўлгани айтилмоқда.

Қатлни «Толибон» ҳукуматининг юқори мартабали вакиллари ва бошқа юзлаб одамлар кузатган. Ҳукумат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид сўзларига кўра, расмийлар қаттиққўллик сиёсатини олиб боришда ва шариат қонунларига амал қилишда давом этади. Шунингдек, у жазони ижро этиш тўғрисидаги қарор «жуда пухта» қабул қилингани, уни учта суд тасдиқлагани ва «Толибон»нинг олий раҳбари мулла Ҳайбатулло Охундзода маъқуллаганини ҳам айтди.

«Толибон» ҳаракати 2021 йил августида Афғонистондаги ҳокимият тепасига қайтган эди. 1990 йиллар охиридаги аввалги ҳукмронлик даврида «Толибон» жиноятда айбдор деб топилганларни омма олдида қатл қилиш, калтаклаш ва тошбўрон қилиш каби чораларни қўллаган.

Шерзод Камалов 07.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Давлат тизимида 16 нафар раҳбар ўринбосари лавозими қисқартирилди
Бухоро
Бухорода техник ходимлар мукофотланади
Бухоро
Ғазода уруш тугамоқда
Жаҳон
Қаламсиз (ручкасиз) тез ёрдам!Ҳаётий воқеа асосида
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Ғазода уруш тугамоқда

04.10.2025 41
Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 410
Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 114
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 703

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?