Бухоро вилояти 24-сонли Жондор туманлараро Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси кичик тиббий ходими Бухоро шаҳар Омад кўчасида яшовчи 1964-туғилган Д.Ф исмли аёл шофирконлик бир фуқарони алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан, Жондор туманлараро ТИЕКда ишловчи ўзининг ваколатли мансабдор танишлари орқали 2-гуруҳ ногиронлик группасига чиқариб беришни ваъда қилиб, бунинг эвазига 1.200.000 сўм пулларни талаб қилади.
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни соат 16:20 ларда Бухоро вилоят ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Бухоро шаҳар «Алпомиш» кўчасида жойлашган 24-сонли Жондор туманлараро ТИЕК биносида олдинда кимёвий ишлов берилган жами 1 200 000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.