Бугун, 6 декабрь куни Вобкент тумани Маданият маркази биносида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини ошириш, давлатимиз сарҳадларининг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро дўстлик ва тотувликни асраш, Янги Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари, қадр-қиммати улуғланадиган адолатли фуқаролик жамиятини барпо этиш, асосий Қонунимизнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини кенг тарғиб қилиш, ёш авлодни қонунга ҳурмат, Ватанга меҳр ва садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизга Президентимизнинг Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишонини топшириш маросими бӯлиб ўтди.
“Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони топширилгандан сўнг Вобкент тумани ҳокими Фарҳод Умаров томонидан Конституциямизга киритилаётган юқоридаги қўшимча ва ўзгаришлар юртимизда инсон қадрини улуғлашга хизмат қилишига, Ўзбекистон Республикаси бош қомуси, халқчил ва адолатли, демократик қонунлар мажмуасига айланган Конститутциямизнинг 30 йиллиги муносабати билан байрам тадбири иштирокчиларини яна бир бор табриклади.
➡️Вобкент тумани Маданият бўлими, Мусиқа мактаби ва Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаби ўқувчиларининг куй-қўшиқлари, саҳна кўринишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки руҳ бағишлади.