Барчага маълумки, совуқ об-ҳаво шароитида сиқилган газ қуйиш шаҳобчалари фаолиятида чекловлар жорий этилаётгани муносабати билан ижтимоий тармоқларда Бухоро жамоат транспортлари ҳаракати тўхталиши мумкинлиги тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Бошқарма томонидан жамоат транспортларининг узлуксиз ҳаракатини таъминлаш учун газ тўлдириш шаҳобчаларида юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилган бўлиб, мазкур масала Бухоро вилояти ҳокими бошчилигида ўтказилган йиғилишда ҳам муҳокама қилиниб, масъул ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди. Йўловчи ташувчи корхоналар томонидан газ тўлдириш учун ушбу фаолиятни амалга оширувчи корхоналар билан тузилган шартномага асосан автобусларнинг сиқилган газ ёқилғиси билан таъминланиши ҳамда транспортларнинг тўлиқ ҳаракатланиши учун бошқарма ходимларининг эрта тонгдан назорат олиб бориши йўлга қўйилганлигини ҳамда жамоат транспорти ҳаракати бир маромда давом эттирилишини билдирамиз.