Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Макрон: «АҚШдаги янги қонун туфайли Ғарб парчаланиб кетиши мумкин»
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жаҳон > Макрон: «АҚШдаги янги қонун туфайли Ғарб парчаланиб кетиши мумкин»
Жаҳон

Макрон: «АҚШдаги янги қонун туфайли Ғарб парчаланиб кетиши мумкин»

01.12.2022 123
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Американинг маҳаллий компанияларга субсидиялар тақдим этишни кўзда тутувчи, инфляция ва иқлим ҳақидаги янги қонуни (The Inflation Reduction Act, ИРА) Ғарб мамлакатлари орасидаги муносабатларга салбий таъсир ўтказади, деду Франция президенти Эммануэль Макрон республиканинг АҚШдаги элчихонасида нутқ сўзлар экан. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

«Сўнгги бир неча ойлардаги чора-тадбирлар, хусусан ИРА — Ғарбни парчалайдиган чоралардир… Биз ўзимизнинг сиёсий дастурларимизни мувофиқлаштиришимиз ва қайтадан синхронлаштиришимиз зарур», — деди у.

Кейинроқ, конгресс кутубхонасида чиқиш қилиб, Макрон ушбу қонунни Франция бизнесига нисбатан «ўта агрессив» деб атади ва у «кўплаб иш ўринларини ўлдираётгани»ни айтди. Франция президенти таъкидлаганидек: «Балки сиз ўз муаммонгизни ҳал қилаётгандирсиз, лекин бу билан бизнинг муаммоларимизни чуқурлаштиряпсиз». У ИРАъни муҳокама қилиш пайтида унга АҚШдан «ҳеч ким қўнғироқ қилмагани»ни айтиб, ўзларини «унинг ўрнига қўйиб кўришлари»ни таклиф қилди.

Юқорида тилган олинган қонун АҚШда август ойида кучга кирди. У АҚШда маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида ишловчи компанияларга миллиардлаб имтиёзлар берилишини кўзда тутади. Бу Европада баъзи чораларнинг саноатга таъсири юзасидан, шу жумладан, инвестицияларни ўзига оғдириб олиши хавфи бўйича хавотир уйғотди.

Аввалроқ AFP ўз манбаларига таяниб, ишлаб чиқариш қувватларининг Европадан АҚШга кўчирилиши Франция ҳукуматини энг кўп хавотирга солаётганини ёзганди.

Германия ҳукумати эса «Трансатлантика савдо уруши» бошланишидан, уни Макрон юзага келтириши хавфидан ташвишланмоқда.

Еврокомиссия Евроиттифоқ мамлакатларини ИРА масаласида ҳамжиҳатликка чақириб, АҚШ ўз хатти-ҳаракатларида шошқалоқлик қилмаётганини, томонлар аниқ ечимлар излаётганини таъкидлаган. Манбаларга кўра, Еврокомиссия саноатнинг асосий тармоқларини қўллаб-қувватлаш учун суверен фонд ҳозирламоқда, у заём маблағлари ҳисобидан молиялаштиради. Шу билан бирга, Еврокомиссия глобал субсидиялар пойгаси зарар келтириши мумкин, деб ҳисоблайди.

Шерзод Камалов 01.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Жаҳон

Швецияда Қуръон омма олдида ёқиб юборилди, Туркия бунинг оқибатидан огоҳлантирди

22.01.2023 404
Жаҳон

Ўзбекистон халқаро рейтингларда ўз ўрнини яхшиламоқда

28.12.2022 110
ЖаҳонСаломатлик

Телефонга тобелик ҳар икки боланинг бирида “цифровой аутизм” касаллигига олиб келмоқда

23.12.2022 695
Жаҳон

Туркия денгиз орқали Украинага электр энергияси етказиб бермоқчи

09.12.2022 84

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?