Янги Меҳнат кодексига кўра, эндиликда қуйидаги ҳолатларда ходимни ишдан бўшатиш таъқиқланади:
- ходимнинг вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврларида, меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда, меҳнат ҳақидаги ҳуқуқий ҳужжатларда ва меҳнат шартномасида назарда тутилган таътилларда бўлганда;
- давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажарганлиги муносабати билан ишдан озод этилганда;
- хизмат сафарида бўлган даврда;
- кодексдаги ҳомиладор аёллар ва оилавий мажбуриятларини бажариш билан банд бўлган шахслар учун кафолатларни назарда тутадиган талабларини ҳисобга олмай иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш (408 ва 409-моддалар);
- Кодексда белгиланган меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни тақиқлаш талабини бузиш;
Шунингдек, ходим бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юборилган даврда аввалги иш жойи бўйича тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади.