Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Бухоро муҳандислик – технология институтида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Бухоро муҳандислик – технология институтида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди
Бухоро

Бухоро муҳандислик – технология институтида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

25.11.2022 163
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро муҳандислик – технология институтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 101-Ф сонли Фармойишига мувофиқ тасдиқланган ва ўтказилиши 24-26 ноябр кунлари режалаштирилган “Иқтисодиётни рақамлаштириш шароитида энергетиканинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро илмий-техник конференциянинг очилишига бағишланган ялпи мажлиси бўлиб ўтди.  Ялпи мажлисни очиб бериш учун институт ректори т.ф.д., проф. Н.Р.Баракаев сўзга чиқди ва ўзининг табрик сўзида анжуманнинг мақсад ва вазифалари тўғрисида гапириб ҳозирги кунда энергетикадаги долзарб муаммолар ва уларни бартараф этишда рақамли тизимларни ва технологияларни жорий этишнинг аҳамияти тўғрисида айтиб ўтди. Жумладан, у энергетика соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш бўйича Ўзбекистон ҳукумати ва энергетика вазирлиги томонидан олиб борилаётган ишлар ва эришилган натижаларга тўхталиб ўтди. Иқтисодиётни рақамлаштириш илм-фан ва мутахассис кадрлар тизимига қўядиган вазифалар ҳамда талаблар тўғрисида тўхталиб анжуман ишига мувафақиятлар тилади.  

Анжуманнинг ялпи мажлисини Энергетика факултети декани проф. Н.Н.Садуллаев олиб борди. У ўз сўзида анжуманга хорижий ва республикамиз илмий жамоати томонидан  қизиқиш катта эканини айтиб анжуман таҳририятига 200 дан ортиқ маъруза тезислари келиб тушгани улардан 50 дан ортиғи хорижий давлатлардан эканлигини айтиб ўтди. Анжуманга келган хорижий ва республикамизнинг бошқа вилоятларидан келган меҳмонлар билан таништирди. Жумладан, ялпи мажлисда Россия федерациясидан 2 нафар, Қозоғистондан 5 нафар етакчи олимлар ҳамда Республикадан Тошкент, Фарғона, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий вилоятларидан 20 дан ортиқ етакчи олимлар иштирок этаётганини айтиб ўтди.

Анжуманда энергетика факултети битирувчиларининг асосий буюрмачиси бўлган Бухоро ҳудудий электр тармоқлари АЖ директори ўринбосари У.Раҳматов сўзга чиқиб вилоятда электр тармоқларни рақамлаштириш бўйича корхона томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида гапириб берди. Шу билан бирган кадрлар малакасига тўхталиб бу борада муаммолар борлиги ва рақамли технологияларни ўзлаштириш бўйича қийинчиликлар борлиги айтиб ўтди. У ушбу муаммоларни бартараф этишда институт олимларини ҳамкорликка чақирди ва факултетда таълим сифатини ошириш бўйича ўз тавсияларини берди.

Шундан сўнг сўз Москва энергетика институти ректори ўринбосари т.ф.д., проф. В.В.Молодюкка берилди. У анжуман иштирокчиларини табриклаб Россия федерациясида анжуман мавзуси бўйича амалга оширилган ишлаб билан таништирди ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Жанубий Қозоғистон техника университети Муқобил энергия манбалари кафедра мудири  Г.Ж.Туримбетова сўзга чиқиб ушбу йўналишда Қозоғистонда амалга оширилаётган ишлаб билан таништирди ва ўз тавсияларини берди.

Анжуманда Тошкент давлат техника университети Электр таъминоти кафедраси мудири т.ф.д. И.У.Раҳмонов, Қарши иқтисодиёт-муҳандислик институти илмий ишлаб ва инновациялар бўйича проректори т.ф.д., проф. Ғ.Н.Узоқов ўз маърузалари билан чиқдилар.

Бухоро муҳандислик – технология институти Энергетика факултетида амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар тўғрисида Энергетика кафедраси мудири проф. Р.Б.Жалилов ва факултет декани проф. Н.Н. Садуллаев маъруза қилиб эришилган ютуқлар тўғрисида гапириб бердилар. Ялпи мажлисда бир гуруҳ хорижий олимларга Бухоро муҳандислик – технология институти кенгаши томонидан фахрий профессор илмий унвони берилди.

Анжуман ўз ишини факултетда шўъба йиғилишдаги маърузалар муҳокамаларида давом этмоқда.

Шерзод Камалов 25.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 34
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 72

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?