Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Н.Обломурадов, раис ўринбосари А.Ҳамзаев Вобкент туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари ва Вобкент туман ҳокими бошчилигидаги мутасадди ташкилот раҳбарлари Вобкент тумани “Анжирбоғ” МФЙ ҳудудида жойлашган Анжир Фағнавий зиёратгоҳини зиёрат қилишди. Шундан сўнг туманнинг бош имом хатиби Ғ.Очилов томонидан қуръон тиловатлар қилиниб, Анжир Фағнавий тўғрисида маълумотлар берилди.
Ушбу қадамжонинг атрофидаги бўш турган ерларга “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида 20 га яқин мевали кўчатлар ўтқазилиши таъминланди.