2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳалар дастурига асосан Бухоро шаҳрида амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхати тасдиқланди. Унга кўра 52 та маҳалла фуқаролари йиғинларининг 315 км ички автомобиль йўлларида асфальтлаштириш ишлари олиб борилади. Таъмирлаш ишлари учун Республика бюджетидан 169 миллиард сўм миқдордаги пул маблағлари ажратилган.
Бугун Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Баҳодирхўжа Шарипов маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва профилактика инспекторлари билан ўтказган йиғилишда аҳоли турмушини янада яхшилаш, уларнинг мурожаатларини ўрганиш, фуқароларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашишди.
Шу билан бирга дастурга асосан белгиланган объектларда асфальтлаштириш ишлари бошланиши муносабати билан носоз йўлларни яна бир бор аниқлаб, таъмирлаш жараёнларини ўз назоратларига олишлари лозимлиги таъкидланди.