Жавоб: Ҳа, талаба меҳнат шартномаси асосида ҳақ тўланадиган ишларда ишлаши мумкин. Бунинг учун қонунларда чеклов йўқ.
Олий таълим тўғрисида низомнинг 50-бандига кўра кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба дарсдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) ҳам олий таълим муассасасида, ҳам бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашга рухсат этилади.
Амалдаги Меҳнат кодексининг 248-моддасига кўра таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.