Бухоро вилоятида ноқонуний ер олди-сотди ҳаракати бўйича қилинган мурожаатга асосан вилоят ИИБ, прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Ҳолат ҳолат юзасидан С.С. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси, 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28-моддаси , 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Очилган жиноят ишидан кўриниб турибдики, фирибгарлар ўз ишини битириш учун мансабдор шахсга пора беришган.