Судланувчи Х.М.Ў. 2021 йил 6 ноябрь куни тахминан соат 13:00ларда жамоат жойи ҳисобланган Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган “Туризм” техникуми олдидан ўтувчи автомобиль йўли ёқасида жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик сабабли фуқаро Ф.З.И. билан жанжаллашиб, жанжал вақтида З.Ф. жамоат жойида шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, қўл муштлари ва оёқлари билан З.Файзиевнинг умуртқа, бел ва танасининг бошқа турли соҳаларига қасддан уриб, З.Ф.га ўртача оғир шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир қилган.
Судланувчи Х.М.Ў. суд мажлисида, айбига тўлиқ иқрорлигини билдириб, терговда берган кўрсатувларини тасдиқлашини, 2021 йил 6 ноябрь куни соат 13:00ларда ишхонасида ишлаб турган вақтида, олдига турмуш ўртоғи Мунаввар келиб, унга “Нексия” русумли автомашинасида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турганида, йўлнинг пиёдалар ўтиш йўлагидан кейинчалик билган З.Ф. пиёда ўтаётиб, М.Хга қараб, қўлидаги “Флеш” номли ичимлик банкасини кўрсатган ҳолда турли хил ҳақоратомуз қилиқларни қилганлигини, З.Ф йўлдан ўтиб кетганлигини, кейинчалик ўша ҳаракатларининг маъносини тушуниб, З.Фнинг олдига бориб, сабабини сўраганлигини, З.Ф. турмуш ўртоғига ножўя сўзлар айтганлигини, шу сабабли жаҳли чиқиб, турмуш ўртоғи Мунаввар ва ўрта бармоғини З.Ф.га кўрсатиб кетганлигини айтиб берганлигини, сўнг у турмуш ўртоғи Мунаввар билан бориб, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида жойлашган “Туризм” техникуми қаршисида З.Ф.ни кўрганликларини, у автомашинадан тушиб, З.Ф.дан турмуш ўртоғига нисбатан ҳақоратли қилиқларни қилганлиги сабабини сўраганида, З.Ф. жавоб бермаганлигини, кейин унинг жаҳли чиқиб, З.Ф бир неча маротаба қўли ва оёқлари билан урганлигини, ўша атрофда бўлган фуқарорлар безовта бўлиб, уларни ажратганллар.
Судланувчи Х.М.Ў жабирланувчи З.Файзиевдан кечирим сўраб қилмишидан пушаймон эканлигини, қарамоғида икки нафар вояга етмаган фарзанди борлигини билдириб Х.М.Ў. айбига иқрорлик билдириб суддан қилган қилмиши учун энгилроқ жазо беришни сўради.Суд судланувчининг қилган жиноят ишига ва шахсига мос жазо тайинлади.
Нодирбек Шаропов,
Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг раиси