Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Р.Ҳ. фуқаро А.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Бухоро шаҳри, “Алпомиш” кўчасидаги 1 гектар захирадаги ер майдонини олиб бериш ва кейинчалик кўп қаватли уй-жой қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 40 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.