Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда устозлар байрами кенг нишонланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда устозлар байрами кенг нишонланди
Бухоро

Вобкентда устозлар байрами кенг нишонланди

29.09.2022 319
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Юртимизнинг барча жойларида бўлгани сингари Вобкент туманидаги “Нодиршоҳ” тантаналар базмгоҳида ҳам байрам ҳар қачонгидан ҳам кенг ва файзли нишонланди. “Устоз” номи билан аталувчи базмгоҳга таклиф этилган меҳнат фахрийлари, халқ таълими аълочилари, ўзларининг ютуқлари билан турли танловларда ғолиб чиққан педагоглар байрамни шоди-хуррамлик билан кутиб олдилар. Тадбирда иштирок этган туман ҳокими Ф.Умаров йиғилганларни байрам билан муборакбод этар экан, кейинги йилларда мамлакатимизда халқ таълимига алоҳида эътибор берилаётганлигини, бундан педагоглар ниҳоятда мамнун эканлигини алоҳида таъкидлади.


Шу билан бир қаторда 2022 йилда инвестиция дастури асосида Республика бюджети  маблағлари ҳисобидан 8-умумий ўрта таълим мактаби ҳамда 34-умумий ўрта таълим мактаблари 8,900 млрд. сўм маблағ ҳисобида мукаммал таъмирланди.


Бундан ташқари “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида “Ниёзхўжа” МФЙ ҳудудида жойлашган 19-умумтаълим мактаби биноси 2,860 млрд. сўм маблағ ҳисобида реконструкция ишлари ҳамда “Хайрхуш” МФЙ ҳудудида жойлашган 24-умум-таълим мактаби биноси 3,400 млрд сўм маблағ ҳисобида реконструкция ишлари амалга оширилгани,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 14-апрелдаги “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилаётган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғриси”даги ПФ-106-сонли Фармони асосида туманимиздаги 6-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб интернати замонавий агентлик мактабига айлантирилди. 3,650 млрд сўм маблағлар эвазига реконструкция ишлари якунланди. Туманимизда ташкил этилган  энг замонавий  агентлик мактабидаги физика, кимё, информатика, технология, инглиз тили ўқув хоналари ҳамда мактабнинг спорт зали замонавий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.
Жорий йилнинг ўзида  маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидантумандаги 10 та умумий ўрта таълим мактабларидатаъмирлаш ишларини олиб бориш учун жами 1.5 млрд сўм маблағлар йўналтирилган. Бундан ташқари 2022 йил март ойида маҳаллий бюджети ҳисобидан қиймати 1084.6 млн сўмлик 176 дона замонавий компютер жиҳозлари 11 та таълим муассасаси учун олиб берилди. 2022 йилга тумандаги олий тоифали ўқитувчилар сони 310 нафар ёки 15,0 фоизга, биринчи тоифали ўқитувчилар 510 нафар ёки 24,0 фоизга, иккинчи тоифали ўқитувчилар 710 нафар ёки 34,0 фоизга ошди, шунингдек, мутахассис тоифадаги ўқитувчилар 508 нафар ёки 21 фоизга камайди.
Шунингдек, бир гуруҳ илғор педагогларга ҳокимликнинг эсдалик совғалари ҳамда ташаккурномалари топширилди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Вобкент
Шерзод Камалов 29.09.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?