Вобкент туман ҳокимлиги ва туман ИИБ бўлими ташаббуси билан бугун
“Анжир Фағнавий”
зиёратгоҳи йўли бўйлаб 3 километр масофали йўлда ташкил этилган оммавий спорт тадбирида туман ҳокими Фарҳод Умаров бошчилигида сектор раҳбарлари, уюшмаган ёшлар вакиллари, спортда муайян ютуқларга эришган йигит-қизлар ҳамда спорт мураббийлари иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар томонидан мамлакатимизда, хусусан, Вобкентда спортнинг оммавийлигини ошириш, ёшларни спортга жалб этиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.