Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пешку туман бўлими, ДХХ Ромитан туман бўлими ҳамда Миллий гвардия Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда, Вобкент тумани “Харгўш” МФЙда яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Ш.Н. фуқаро Н.А.ни алдаб, Бухоро тиббиёт коллежига ваколатли танишлари орқали унинг 2 та жиянини 30 миллион сўм эвазига ўқишга киритишни ваъда қилиб, шу куни Бухоро шаҳридаги “Флагман” кафесида Н.А.дан келишилган 30 миллион сўм пулларнинг 5 млн 600 минг сўм ва 400 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Пешку туман бўлими томонидан, фуқаро Ш.Н.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 168-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.