Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: 1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > 1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?
Бухоро

1 июлдан ўзбекистонда нималар ўзгаради?

01.07.2026 78
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

1 июлдан мамлакатда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилади, UzQR тизими мажбурий бўлади, коммунал қарздорлар учун янги чекловлар жорий этилади. Шунингдек, тиббиёт, давлат хизмати ва уй-жой бошқарувига оид қатор янги тартиблар кучга киради.

1 июлдан Ўзбекистонда бир қатор муҳим қонунчилик янгиликлари амалга киради.
Энг аввало, пенсия, нафақа, стипендия ҳамда ижтимоий тўловлар 7 фоизга оширилади. Ёшга доир энг кам пенсия 983 минг сўм, ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори эса 1 млн 83 минг сўм этиб белгиланади.

Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги юридик шахслар электрон тўловларни ягона UzQR-коди орқали қабул қилиши мажбурий бўлади.

Кичик бизнес учун гаровсиз микрокредитлар лимити 100 млн сўмдан 200 млн сўмгача оширилади. Шунингдек, 5 млрд сўмгача бўлган кредит ва лизинглар бўйича фоиз харажатларининг бир қисми қоплаб берилади.

Тиббий хизматлар сифати устидан назорат кучайтирилиб, лицензиялаш ваколати махсус марказга ўтказилади. Барча тиббиёт муассасаларида сифат назорати бўлими ташкил этилиши шарт бўлади.

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларни бошқариш, йиғилишлар ўтказиш ва ҳисоботларни юритиш «Mening uyim» ахборот тизими орқали амалга оширилади.

Шунингдек, уй-жойнинг мажбурий тўловлари ўз вақтида амалга оширилмаган тақдирда, қарз бартараф этилгунга қадар электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланади.

Бундан ташқари, Францияга туристик виза расмийлаштиришда янги навбат тизими жорий этилади, «маҳалла еттилиги» аъзоларини рағбатлантириш тартиби кенгаяди ҳамда давлат хизматига ёшларни қабул қилиш тартиби соддалаштирилади.

Шерзод Камалов 01.07.2026
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди
Бухоро
Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади
Бухоро
Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди
Бухоро
Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Алимент миқдорини боланинг эҳтиёжига қараб белгилаш таклиф қилинди

11.09.2026 61
Бухоро

Давлат чегараси орқали тунель қазиганларга жавобгарлик кучайтирилади

10.09.2026 28
Бухоро

Ўзбекистонда давлат активларини реализатсия қилишнинг янги механизмлари жорий этилди

10.09.2026 22
Бухоро

Яна бир соҳадаги қоидабузарлик ҳақида хабар берганларга мукофот тўланади

08.09.2026 85

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?