Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқатлар ичидан тўғноғич ва қум чиқди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқатлар ичидан тўғноғич ва қум чиқди
Бухоро

Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчиларига берилган озиқ-овқатлар ичидан тўғноғич ва қум чиқди

12.04.2023 180
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


2-синф ўқувчиси конфетни еяётган вақтида ичида қум борлигини кўрган. Унинг ўқитувчиси бу ҳолатни ижтимоий тармоққа эълон қилди.

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманидаги 41-мактабда бошланғич синф ўқувчиларига берилган ширинликнинг ичидан қум чиқди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда мазкур мактаб ўқитувчиси Багдагул Бекбосинованинг мурожаати эълон қилинди.
Мурожаатда ёзилишича, ўқитувчи шу кунгача берилган маҳсулотлари бўйича қатор камчиликларни мактаб раҳбариятига айтиб келган. Мактабга келган олмалар ювилмаган бўлса, кекс ичидан қизлар сочига тақадиган тўғноғич, ун қопининг ипи чиққан кунлар ҳам бўлган.
“Лекин 7 апрель куни 2-синф ўқувчимнинг конфетидан қум аралаш тупроқ чиқди. Қиз бечора яримини еган. Конфетга ўралган қоғозни кўздан ўтказсам, ишлаб чиқарувчи ҳақида ҳеч нима ёзилмаган”, – дейилади мурожаатда.

Шунингдек, ўқитувчи ҳолатга исбот сифатида чириган олманинг расми, егуликлар ичидан сочга тақиладиган тўғноғич ва қум чиққани акс этган видеоларни ҳам келтирган.
Шундан сўнг, Қорақалпоғистон Халқ таълими вазирлиги ҳолатга расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Хўжайли тумани халқ таълими бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Мактабга озиқ-овқат маҳсулотларини BEKBERGEN SERVIS ORAYI МЧЖ томонидан 2022 йил 10 октябрдан шу кунга қадар етказиб келинмоқда.
Ўрганишлар давомида 41-сонли умумтаълим мактабига 2023 йил 7 апрель куни мазкур МЧЖ томонидан эрталабки соат 9:45 да олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини махсус комиссия аъзолари қабул қилиб олган.
Мактаб раҳбарияти шу куни 2-синф ўқувчиларига берилган шоколаддан қум чиққанлиги бўйича озиқ-овқат етказиб берувчи корхонага маълумот берганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, мурожаатдаги ювилмаган олма шу йилнинг 7 февраль кунги ҳолат бўлиб, бу бўйича озиқ-овқат етказиб берувчи корхонага ва мактабдаги қабул қилиб олувчи комиссия аъзоларига халқ таълими бўлими томонидан огоҳлантириш берилган.
“Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, қўшимча ўрганиш ишлари амалга оширилишини, амалга оширилган ишлар натижаси ҳақида қўшимча маълумот берилишини маълум қиламиз”, – дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал ҳам Қорақалпоғистондаги бир нечта мактабларда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлари берилгани аниқланганди.

Шерзод Камалов 12.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради
Бухоро
Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?
Бухоро
Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади
Бухоро
Яқин 15 йилда Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга етиши кутилмоқда — Президент прогнозларни очиқлади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бугундан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари кучга киради

01.06.2026 78
Бухоро

Маҳаллада тадбиркорлик: Давлатдан кимларга ва қанча субсидия берилади?

30.05.2026 122
Бухоро

Эҳтиёжманд оилалар ва бемор болалар учун 690 миллиард сўм ажратилади

21.05.2026 78
Бухоро

Яқин 15 йилда Ўзбекистон аҳолиси 50 миллионга етиши кутилмоқда — Президент прогнозларни очиқлади

18.05.2026 23

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?