Президент Шавкат Мирзиёев нефт-газ бозорида барқарор таъминотни таъминлаш ва суюлтирилган газ ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича вазифаларни белгилади.
Август ойида 27 та янги қудуқни ишга тушириш режалаштирилган. Бу орқали қўшимча 887 минг куб метр табиий газ қазиб чиқариш имконияти яратилади.
Шунингдек, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш ҳажмини йил якунига қадар режадаги 520 минг тоннадан 606 минг тоннага етказиш топширилди.
Президент ички бозорда газ ва нефт маҳсулотларига талабни барқарор қондириш, зарур захираларни олдиндан шакллантириш ҳамда сунъий тақчиллик ва нархларни асоссиз оширишга йўл қўймаслик бўйича масъулларга кўрсатмалар берди.
Мутасаддиларга ички бозор эҳтиёжини кунлик таҳлил қилиш ва таъминотдаги хавфларни олдиндан аниқлаб, зарур чораларни ўз вақтида кўриш вазифаси юклатилди.

