“Узоқ давом этган биринчи давра ниҳоясига етди. Бугун шиддатли, қизиқарли, жанговор ўйин бўлди. Футбол шуниси билан қизиқ. Биринчи бўлимда барчасини ҳал қилиш керак эди. Гол уриш учун яхши имкониятларимиз бўлди, Матени ўзида икки мартта голли вазият юзага келди. Иккинчи бўлимда дарвозамизга кирган иккита тўпни бири ажойиб чиқди, иккинчиси рекошетдан урилди. “Бухоро” жамоасига қойил қолиш керак, охирги ўйинга чиққандек чиқишди. Уларни турнир жадвалида эгаллаб турган ўрни мана шундай курашишга мажбур қилмоқда, кўпроқ очко жамғариши лозим. Дуранг бўлди, қайсидир маънода бунга ўзимиз ҳам айбдормиз. Йўқ жойдан иккинчи голни олиб келдик. “Бухоро” қарши ҳужумларда яхши ҳаракат қилди. Йигитларга ҳам охиригача курашишгани учун раҳмат айтиб қоламан.
Мавсум бошидан бери мақсадимиз ўзгаргани йўқ. Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган ўринлардан бирини эгаллаш, керакли натижага эришиб мухлисларимизни хурсанд қилиш.
Муваффақиятларни ҳеч қандай сири йўқ. “Тўйдан олдин ноғора чалмаган маъқул”. Йилни охирида сарҳисоб қиламиз. Албатта мағлубиятсиз ўтказиш ўзи бўлмайди. Иккинчи даврада ҳам жиддий ўйинлар бор. Ўзбекистон кубогида ҳам олдинга қадам ташламоқчимиз. Бу ерда ортиқча пиар қилишни ҳожати йўқ. Қачонки олдимизга қўйилган мақсадга эришсак ўшанда бирор нарса деса бўлади.
Суҳроб Султоновнинг хатолари? “Локомотив” билан ўйинда кутилмаган ҳолатда гол ўтказиб юборди. Лекин, шунда ҳам Суҳробга жамоадошинг хато қилса сен қутқаришинг керак дедим. Бугунги ўйинда ҳам “Бухоро” жуда ажойиб гол урди. Кутилмаган ҳолатда тўпни тепди. Бу борада машғулотларда ишланади”,- дейди Қосимов.