Маълум қилинишича, 15 июнь куни Жамбул вилоятидан ўтувчи йўлда юк машинасининг ёниши оқибатида, автомобиль йўлида тирбандлик юзага келган.
Натижада, “Алмата-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган юк машинаси 2 та йўловчи ташиш автобуси ва 1 та енгил автомобиль билан тўқнашув содир этган. Тўқнашув оқибатида ушбу автотранспорт воситаларида ёнғин келиб чиққан. Aвтобусларнинг бирида 31 нафар Ўзбекистон фуқаролари бўлган ва улардан 3 нафари ўрта даражада тан жароҳати билан Тараз шаҳар тиббиёт масканига олиб борилган.
Шунингдек, ЙТҲ оқибатида бир нафар фуқаро вафот этган. 11 киши шифохонага олиб кетилган. Ҳалок бўлган шахс қайси давлат фуқароси экани ҳақида маълумот ҳозирча берилмаган.
Ҳозирда жароҳатланган фуқароларга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда