Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: ҚЎШИМЧА ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > ҚЎШИМЧА ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бухоро

ҚЎШИМЧА ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ

26.12.2023 69
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судида моддий ва маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилгандим, суд даъво талабларимни қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилди. Бироқ ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида талабимнинг маънавий зарарни ундириш қисми бўйича суднинг хулосаси акс эттирилмаган. Бу ҳолатда суднинг қарорига нисбатан шикоят келтиришим лозимми ?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
262-моддасига кўра, иш бўйича ҳал қилув қарорини қабул қилган суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризасига кўра ёки ўз ташаббуси билан қуйидаги ҳолларда қўшимча ҳал қилув қарори чиқариши мумкин, агар:

1) ҳуқуқ тўғрисидаги масалани ҳал қилиб, ундириладиган сумманинг миқдорини, олиб берилиши керак бўлган мол-мулкни ёки жавобгар амалга ошириши шарт бўлган ҳаракатларни кўрсатмаган бўлса;

2) арз қилинган талабларнинг бирортаси бўйича ишда иштирок этувчи шахслар далиллар тақдим этган ва тушунтиришлар берган бўлсаларда, бироқ бу хусусда ҳал қилув қарори қабул қилинмаган бўлса;

3) ҳал қилув қарорида суд харажатларини тақсимлаш кўрсатилмаган бўлса.

Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш тўғрисидаги масала ҳал қилув қарори чиқарилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай қўзғатилиши мумкин.

Қўшимча ҳал қилув қарорини қабул қилиш тўғрисидаги масала ишда иштирок этувчи шахслар хабардор қилинган ҳолда суд мажлисида кўриб чиқилади. Бироқ бу шахсларнинг келмаганлиги масалани кўриб чиқиш учун тўсқинлик қилмайди. Қўшимча ҳал қилув қарори устидан асосий ҳал қилув қарори билан бирга шикоят қилиниши ва протест келтирилиши мумкин.

Қўшимча ҳал қилув қарори асосий ҳал қилув қарори билан бирга қонуний кучга киради.

Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқариш рад этилган тақдирда, ажрим чиқарилади.

Қўшимча ҳал қилув қарорини чиқаришни рад этиш ҳақидаги суднинг ажрими устидан хусусий шикоят (протест) берилиши мумкин.

Мазкур қонун талабига риоя этган ҳолда ишингиз кўрилган туманлараро судига ҳал қилув қарори чиқарилган кундан 10 (ўн) кундан кечиктирмай қўшимча ҳал қилув қарори чиқариш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишингиз мумкин бўлади.

Ўткир Разиков,

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг раиси

Максад Матякубов,

Фуқаролик ишлари бўйича Пешкў туманлараро судининг судьяси

Шерзод Камалов 26.12.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди
Бухоро
Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода сифати кафолатланмаган дори воситалари савдосига чек қўйилди

11.07.2025 22
Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 248
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 59
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 15

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?