Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Қўқон «пединститут»ида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатишди. Ректорат антиқа «важ»ларни келтиряпти
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Қўқон «пединститут»ида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатишди. Ректорат антиқа «важ»ларни келтиряпти
Бухоро

Қўқон «пединститут»ида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатишди. Ректорат антиқа «важ»ларни келтиряпти

05.04.2023 961
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Қўқон педагогика институти ётоқхонасида яшовчи талаба қизларнинг хонасига яширин камера ўрнатишди.Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги берган маълумотга кўра, бу ҳақда талаба қизлар 4 апрел куни вазирликка шикоят қилишган.
Воқеадан хабардор ОАВларнинг ёзишича, олийгоҳ ётоқхонаси масъуллари 1 апрел, шанба куни қизларга хоналарини очиб беришни Wi-Fi симларини текширмоқчилигини айтган ва эшик очилгач қизларни усталарга халақит берманглар деган баҳона билан олиб чиқиб кетишган. Қизлар эса уларнинг пичир-пичиридан шубҳаланишган ва усталар ишни тугатгач, уйларига кетишган. Душанба куни эса қизлар хона бурчагига ўрнатилган қутичадан шубҳаланиб очиб кўрганда уни ушлаб турган бурама михларнинг бири ўрнида камера объективи турганини кўришган ва ечиб олиб мутахассисга кўрсатишган.
Мутахассис эса мазкур мосламани яширин камера эканини ва овоз ва тасвирни масофадан узатишга ҳам мўлжалланганини айтган.Қизлар бу ҳақда институт ректорига ва проректорига айтиб, улардан қўполлик билан билдирилган муносабатни олишган.
Талабаларнинг билдиришича, кемерада бўлган 128 Гб хотира картасида душанба куни қизларнинг уйдан келиб, кийимларни алмаштиргани ҳам муҳрланган.
Вазирлик мазкур ҳолат ўз тасдиғини топганини, воқеа юзасидан хизмат текшируви ўтказилишини ва айбдорларга тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.
Ўз навбатида Қўқон педагогика институти ректорига тегишли расмий телеграм канал ҳолатга антиқа баҳо бермоқда.
Унда айтилишича, аввало камера ўрнатиш институт ректорининг буйруғи бўлган.
Бундан кўзланган мақсад «талабаларнинг психологик муаммолари билан ишлаш, уларнинг руҳий ҳолатларини барқарорлаштириш ҳамда ўқиш жараёнидаги стресс ҳолатларини олдини олиш бўйича махсус хона ташкил этиш» бўлган.
Шу сабаб ҳафтанинг шанба-якшанба кунлари талабалар ўз уйига кетишларини ҳисобга олиб хонани шанба куни жиҳозлаш бошланган.Лекин бу ҳолат ҳақида талабалар ўз вақтида огоҳлантирилмаган. Натижада бу англашилмовчилик юз берган.
Аммо, ректорат яширин камера билан талаба қизларнинг руҳий ҳолатини қай тарзда муолажа қилишларини, махсус хона ташкил қилишда юқори турувчи органларини хабардор қилгани ёки йўқлигини очиқламайди.

Xabar.uz

Шерзод Камалов 05.04.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди

21.04.2025 42

Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди

17.04.2025 33
Бухоро

Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди

16.04.2025 245
Бухоро

Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда

12.04.2025 71

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?