Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Ўзбекистонда тергов соҳасидаги кадрларни тайёрлайдиган олийгоҳ ташкил этилади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Ўзбекистон > Ўзбекистонда тергов соҳасидаги кадрларни тайёрлайдиган олийгоҳ ташкил этилади
Ўзбекистон

Ўзбекистонда тергов соҳасидаги кадрларни тайёрлайдиган олийгоҳ ташкил этилади

11.08.2020 37
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аввал хабар қилганимиздек, «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:

  • «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимида яратилган жиноятга оид ариза, хабар ва бошқа маълумотларни электрон рўйхатга олиш ва уларни кўриб чиқиш натижаларининг ягона электрон ҳисобини юритиш имконини берувчи дастурий модулни барча терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларга уланишини ва 2021 йил 1 январдан бошлаб тўлиқ ишга туширилишини;
  • уч ой муддатда жиноятлар ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш, шунингдек, терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш тартибини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 июнга қадар:

  • суриштирувчи ва терговчиларни видеотасвирга олиш воситалари билан таъминлаш;
  • тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларини тергов ҳаракатларини видеоконференсалоқа режимида ўтказишда фойдаланиладиган техник воситалар ва ускуналар билан тўлиқ жиҳозлаш ва уларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш чораларини кўради.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

  • бир ой муддатда Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тергов соҳасида малакали кадрларни тайёрлашга ихтисослашган олий таълим муассасасини ташкил этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
  • икки ой муддатда прокуратура органларининг белгиланган штат бирлиги доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар прокуратуралари тизимида прокурор-криминалист лавозимини жорий этиш;
  • уч ой муддатда Давлат бюджети параметрларида прокуратура органлари учун ажратилган маблағлар доирасида ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан прокурор-криминалистларни замонавий махсус жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўради.
Шерзод Камалов 11.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

РШТЁИМ Бухоро филиалида илк бор “Эндоскопияда замонавий илғор технологиялар” мавзусига бағишланган ўқув-амалий анжумани ва амалий машғулотлар мувоффақиятли ўтказилди
Бухоро
Уммон Султонлигида “Бухоро маданияти кечаси” номли илмий-маданий дастур ташкил этилди
Бухоро
Олотда 10 ёшли қиз эски қудуққа тушиб кетиб вафот этди
Бухоро
Бухоро вилоятида “Маънавий-маърифий ва диний маслаҳат маркази” ўз фаолиятини олиб бормоқда
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

ИқтисодиётЎзбекистон

Халққа пуллик, амалдорларга эса текин хизмат адолатданми?

01.08.2022 809
Ўзбекистон

1 августдан ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби осонлашади

30.07.2022 755
Ўзбекистон

Темирйўлчилар ўртасида Заковат турнири ўтказилди

07.07.2022 147
Ўзбекистон

1 июлдан электр ва газ нархлари оширилмайди

29.06.2022 415

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?