Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Зилзила ҳақида тўлиқ тушунча
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Зилзила ҳақида тўлиқ тушунча
Бухоро

Зилзила ҳақида тўлиқ тушунча

21.03.2023 347
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

ЗИЛЗИЛА, ер қимирлаш — ер пўстида ёки мантиянинг юқори қисмида тўсатдан силжиш, синиш ёки ўпирилиш рўй бериши оқибатида вужудга келадиган ва тўлқинсимон тебранишлар тарзида узокларга тарқаладиган ер ости силкинишлари ва тебранишлари. Сабабларига кўра, тектоник, вулқоний ва ўпирилиш Зилзила ларига бўлинади. Ер пўстининг қар хил чуқурлигида табиий кучлар таъсирида содир бўладиган силкинишлар тектоник Зилзилалар дейилади. Улар ер қаъридаги ҳаракат ва жараёнларнинг маҳсули бўлиб, бу жараёнларнинг кинетик қувват тарзида бирдан (1 мин. да) сарфланиши оқибатидир. Вулқоний ва ўпирилиш Зилзила лари табиатда жуда кам содир бўлади; улар кучи жихатидан тектоник Зилзила ларнинг энг кучсизи билан тенглашади. Ер шарида содир бўладиган Зилзилалар сони йил давомида бир неча юз мингга етиши мумкин. Шулардан аксарият кўпчилик кисми сейсмографларгина сезадиган кучсиз Зилзилалар бўлиб, одамлар сезадиганлари бир неча мингга етади. Халқ хўжалигига зарар етказадиган Зилзилалар эса бир неча ўндан бир неча юзтагача бўлиши мумкин. Бир йил давомида содир бўлган ҳамма Зилзилалар натижасида тахм. 0,510» Ж кинетик қувват ажралиб чиқади. Бу қувват миқдори жуда катта бўлишига қарамай, Ер қаърида содир бўладиган жараёнлардан ажралиб чиқадиган умумий қувватнинг 0,5% инигина ташкил этади.

Зилзилалар ер шарининг тектоник жиҳатдан энг фаол бўлган тоғ тизмалари жойлашган ҳудудларда кўпроқ бўлади. Бу жойлар геологик иборада ер юзининг белбоғли (минтақали) бузилиш жойлари деб юритилади.

Ер шарининг кучли зилзилалар содир бўладиган минтақаларини сейсмик жиҳатдан фаоллигига қараб иккита асосий ҳудудга бўлиш мумкин; биринчиси, географик кенглик йўналишида Алп, Карпат, Кавказ, Копетдоғ, Тяншан, Помир, Ҳимолай, иккинчиси, меридионал йўналишда — Тинч океанининг икки қирғоғи бўйича ва қисман қуруқлик минтақасида жойлашган. Бундай сейсмик фаоллашган жойларга Жан. Америкадан Антарктидагача, Европа ва Осиё қитъасининг шимолий қисми, Марказий ва Ғарбий Африка, Австралия ва б. ҳудудлар киради. Демак, Марказий Осиё унинг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган Копетдоғ, Тяншан, Помир тоғлари туфайли сейсмик фаол минтақага киради.

Ер пусти ёки юқори мантия қатламидаги 3. пайдо бўлган маълум бир ҳажм 3. ўчоғи, унинг маркази деб ҳисобланган нуқта эса гипоцентр, гипоцентрнинг ер юзасидаги проекцияси 3. эпицентри дейилади. Эпицентр ва гипоцентр оралиғидаги масофа З. нинг ер юзидан чуқурлигини кўрсатади. Зилзила ўчоғи Ўрта Осиё ҳудудида, аксарият ҳолларда, Ер сатҳидан 5—50 км чуқурликда жойлашган бўлади. Ер шарининг маълум ҳудудларида Зилзилалар ўчоғи 200 — 300, ҳатто 700 км гача чуқурликда бўлиши ҳам мумкин.

  1. туфайли ер юзидаги силкинишлар балларда ўлчанади. Силкинишлар эпицентрда энг кучли бўлиб, ундан узоқлашган сари кучи пасая боради. Эпицентр атрофидаги энг кучли силкинишларни белгилаб, улар туташган чизиқ ичидаги майдон (сатҳ) плейстосейс ҳудуд дейилади.
  2. содир бўлганда унинг ўчоғидан бўйлама ва кўндаланг сейсмик тўлқинлар тарқалади. Бўйлама тўлқинлар Р ҳарфи (биринчи тўлқин), кўндаланг тўлқинлар С ҳарфи (иккинчи тўлқин) билан белгиланади. Булардан ташқари, ер юзасида пайдо бўладиган юза тўлқинлар (Л) мавжуд. Мазкур тўлқинлар асосий ҳисоблансада, кўндаланг ва бўйлама тўлқинлар ер юзаси ҳамда ички қатламаларида синиш ва қайтарилиш хусусиятига эгалиги сабабли мураккаб тўлқинлар ҳосил бўлади. Тўлқинлар ҳар хил тезлик билан тарқалади. Энг тез тарқалувчи тўлқин бўйлама тўлқин бўлиб, муҳитда тахм. Бино ичидаги одамларнинг кўпчилиги сезади. Уйдаги жиҳозлар ҳаракатга келади. Бино ва мебель тебранади. Уйқудагилар уйғониб кетади. Ҳамма сезади. Кўпчилик ташқарига чиқишга ошиқади, баъзи буюмлар турган еридан тушиб кетади.

Ер қаъридаги тектоник, ҳаракатлар фаоллашган қисми ва унинг теварак атрофида физикавий ва кимёвий жараёнлар хам фаоллашади. Жумладан, тоғ жинсларининг зичлиги, электр ўтказувчанлиги, магнитик хоссалари, электромагнит тўлқинлар тарқатиш хусусияти, ер сатҳининг вертикал ва горизонталь ҳолати кабилар ўзгариши мумкин.

Мазкур ҳудудларда мавжуд бўлган бурғи қудуқлари орқали олинаётган нефть, газ, сув миқсори кескин ўзгариши, ер ости сувларининг кимёвий таркиби, микроэлементлар, газлар миқдори ҳам ўзгаради. Ушбу санаб ўтилганлар 3. содир бўлиши арафасида кескин ва кўп миқдорда ўзгариб, Зилзиланинг даракчилари сифатида қаралиши мумкин. Улар Зилзилаларни олдиндан айтиб бериш муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим аҳамиятга эга. Бу борада Ер шарининг сейсмик жиҳатдан фаол бўлган барча ҳудудларида кўп йиллик халқаро ва миллий дастурлар асосида тўхтовсиз изланишлар олиб борилаяпти.

Шерзод Камалов 21.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор
Бухоро
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди
Бухоро
Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди
Бухоро
Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

25.09.2023 72
Бухоро

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди

25.09.2023 51
Бухоро

Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди

23.09.2023 130
Бухоро

Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди

22.09.2023 408

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?