Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Жорий ўқув йилида 1200та мактабда ота-оналар қоғозли кундалик сотиб олмайди, электрон кундаликдан фойдаланади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Таълим > Жорий ўқув йилида 1200та мактабда ота-оналар қоғозли кундалик сотиб олмайди, электрон кундаликдан фойдаланади
Таълим

Жорий ўқув йилида 1200та мактабда ота-оналар қоғозли кундалик сотиб олмайди, электрон кундаликдан фойдаланади

12.08.2020 61
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Электрон кундалик жорий этилаётган республиканинг қолган ҳудудларида ота-оналарга мактаб маъмурияти томонидан бу ҳақда эълон қилинади.

Бу йилги янги ўқув йилидан бошлаб республиканинг 1200та мактабида қоғоз кундаликлар ва журналлар бекор қилинади. 

Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, бу бир томондан ўқитувчиларни қоғоз журналларни тўлдириш ва ҳисоботларни қўлда ёзишга кетадиган вақтларини иқтисод қилиш билан бирга, ота-оналар ва мактаб орасида электрон ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришга хизмат қилади. 

Электрон кундалик онлайн режимда мактабдаги барча воқеалар ва боланинг баҳоларидан хабардор бўлиш, синф раҳбарлари ва бошқа ўқитувчилар билан алоқани ушлаб туриш ҳамда болага таълим жараёнидаги қийинчиликларни енгиб ўтишига ўз вақтида ёрдам бериш имконини яратади. 

Kundalik.com TAS-IX зонасида жойлашган бўлиб, платформа билан ишлаганда барча операторлар, жумладан мобил операторлар томонидан интернет-трафик сарфланмайди. Фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу таълим жараёнининг барча иштирокчилари ҳақидаги шахсий маълумотлар ишончли ҳимоя остида эканини билдиради. 

Ушбу тизимга тўлиқ ўтиш орқали, ота-оналар синф раҳбари билан “Телеграм” ва бошқа мессенжерлар орқали боғланишига ҳожат қолмайди, натижада унга кетаётган трафик ҳам иқтисод қилинади ва “Телеграм” орқали шахсий маълумотларни тарқаб кетиши олди олинади, дейилади маълумотда.

Қайд этилишича, охирги 2 йилда ўқитувчилар учун мажбурий бўлган 7 та ҳужжат ўрнига, фақат шу 1 дона электрон журнал тизими билан ишлаш бўйича имконият яратилди. Қоғоздан бутунлай воз кечиб, электрон журналга ўтилиши ўқитувчининг ҳам ишини енгиллаштиради ва вақтини тежаш имконини беради. Тежалган вақтни ўқитувчи ўқувчилар билан ижодий ишга ёки ўзининг касб маҳоратини оширишга сарфлаши мумкин. 

Халқ таълими вазирлиги 2020-2021 ўқув йили бошланишидан олдин Тошкентдаги барча ҳамда вилоятлардаги мингга яқин мактаб ўқувчиларнинг ота-оналарига қоғоз кундалик харид қилиш ўрнига унинг электрон муқобили Kundalik.com’га обуна бўлиш зарурлигини маълум қилган. Электрон кундалик жорий этилаётган республиканинг қолган ҳудудларидаги мактаблардаги ота-оналарга мактаб маъмурияти томонидан бу ҳақда эълон қилинади.

Kundalik.com’га обуна бўлиш баҳоси қоғоз кундаликнинг ўртача баҳосига тенг (бир йилга 10 минг сўм). Дастлабки ой давомида ота-оналар тизимдан синов тариқасида фойдаланиш имконияти мавжуд.

Шерзод Камалов 12.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Таълим

Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда дарслар онлайн бўлади

22.01.2023 802
Таълим

Талабалар чипталарига чегирма ва бепул алмаштириб бериш муддати узайтирилди

17.01.2023 144
Таълим

Вақф пулларига мактаблар қуриб, бепул таълим ва муаллимларга илк бор йиллик маош беришни жорий этган

15.01.2023 408
Таълим

Тошкентдаги айрим олийгоҳларда дарс вақтлари ўзгармоқда

02.01.2023 781

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?