Бухоро давлат тиббиёт институти Жанубий Кореянинг КОМСТА компанияси билан шу кунларда Бухоро шаҳрининг Шарқ 1 ҳудудидаги Халқ табобати клиникасида хайрия акцияси доирасида тиббий кўрик ва муолажаларни олиб бормоқда.
Жараёнларда Кореянинг малакали шифокорлари фуқароларга бепул тиббий хизматлар кўрсатмоқда.
Игнали терапея, физиотерапея, оёқлардаги бўғим оғриқларива бошқа касалликлар учун тиббий кўриклар бугун ва эртага ҳам давом этади.
Мурожаат учун телефон: +998997430043