°
___
______
  • Low Temp. ___°
  • High Temp. ___°
___
______
Avgust 3rd 2020, Dushanba
°
   ___
  • TEMPERATURE
    ° | °
  • HUMIDITY
    %
  • WIND
    m/s
  • CLOUDINESS
    %
  • SUNRISE
  • SUNSET
  • SESH 4
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • CHOR 5
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • PAY 6
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • JUM 7
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • SHAN 8
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
  • YAK 9
    ° | °
    Cloudiness
    %
    Humidity
    %
USD10 207.700.00%
RUB139.02–0.09%

ЁШЛAР AГЕНТЛИГИ — ЁШЛAР ТAЯНЧИГA AЙЛAНAДИ

 ЁШЛAР AГЕНТЛИГИ — ЁШЛAР ТAЯНЧИГA AЙЛAНAДИ

Ўтган йил 27-декабрда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказган эди. Учрашувда ёшлар сиёсати бўйича қатор ташаббуслар илгари сурилиб, Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси ўртага ташланди.

“Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020-йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади”, деб таъкидлаган эди Президентимиз.

Дарҳақиқат, шундай бўлди ҳам. Давлатимиз раҳбарининг кўп сонли ёшларнинг таклифлари юзасидан мутасаддиларга берган топшириқлари асосида ишлар олиб борилди. Бугун ёшлар ташкилоти янгиланиш, туб бурилиш остонасида: ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Бунда, албатта, мамлакатимиз ёшларининг эртанги куни кечаги ва бугунгидан-да, истиқболли бўлиши мақсади кўзланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра, ёшлар ишлари агентлигига жуда катта ваколатлар берилганки, у шу жиҳати билан амалдаги ёшлар ташкилотидан фарқ қилади.

Фармонда агентликнинг асосий фаолият йўналишлари ва вазифалари белгиланган. Жумладан, 3-бандида ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назорати амалга ошириш белгиланган бўлиб, бу вазифа агентлик зиммасига юклатилган. Шунингдек, агентлик ёшлар сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан биргаликда ишлайди. Ижро органига айланаётган ёшлар ишлари агентлиги ҳукумат томонидан келадиган топшириқларни бажаради ва у Вазирлар Маҳкамаси назоратида бўлади.

“Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури”дан ёшлар фаолияти билан боғлиқ барча соҳаларда учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ечими ўрин олган. 16 банддан иборат Дастурда ёшлар бандлиги, уларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш, ёшлар, асосан, узоқ ҳудуддаги қишлоқ ёшларини қўллаб-қувватлаш, дам олиш ва уларни рағбатлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Яна бир жиҳати, агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ҳар чоракда халқ депутатлари кенгашлари йиғилишларида ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларда учраётган долзарб муаммо-камчиликлар ва уларнинг ечимлари бўйича ахборот беради. Бу барча фаоллар унга ёрдамлашади, дегани.

Буларнинг барчаси ёшлар ишлари агентлиги – ёшлар ҳуқуқлари ва манфаатларини, эртанги кунининг фаровонлигини кафолатлайдиган муҳим ва ишончли ижро органига айланишини англатади.

Шерзод ТИЛAВОВ,

Ёшлар иттифоқининг Бухоро вилояти кенгаши раиси

Мавзуга оид