Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Янги тайинланган вилоят ҳокимнинг иш кунини шаҳардаги қурилаётган обеъктлар билан танишишдан бошлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Янги тайинланган вилоят ҳокимнинг иш кунини шаҳардаги қурилаётган обеъктлар билан танишишдан бошлади
Бухоро

Янги тайинланган вилоят ҳокимнинг иш кунини шаҳардаги қурилаётган обеъктлар билан танишишдан бошлади

29.08.2020 403
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Бухорода Давлат тест марказининг вилоят бўлими биноси барпо этилмоқда.

Умумий қиймати 20 миллиард сўмлик лойиҳани амалга ошириш учун Бухоро тумани, “Боғидашт” МФЙ, ҳозирги Бухоро шаҳрининг 7-микротумани ҳудудидан 2 гектар ер майдони ажратилган. 

Бу ерда “Галаосиё Сохтимон” МЧЖ бинокорлари томонидан муҳташам иншоотни қуриш ишларига шиддат киришилганди. Бироқ пандемия туфайли белгиланган вазифаларни бажариш ишлари анча сусайди.   

Бугун, 29 август тонггида вилоят ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров тегишли масъуллар ҳамроҳлигида мазкур манзилда бўлиб, бажарилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Қурувчи ва мутасаддилар билан мулоқотда вилоят раҳбари иншоотни сифатли барпо этиш, қурилиш материаллари таъминоти билан боғлиқ масалалар зудлик билан ҳал этиш чораларини кўриш билан боғлиқ тавсия ва топшириқларини берди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, лойиҳанинг асосий қисми – узунлиги 114 метр, эни 30 метрли тест имтиҳони учун бунёд этиладиган павильон бўлади. Бу ерда бир пайтда минг нафар абитуриент тест имтиҳонини топшириши учун зарур имконият яратилади. Шунингдек, маъмурият, иккитадан лингофон ҳамда компьютер хоналари барпо қилинади. Имтиҳон даврида фарзандлари ва яқинларини қўллаб-қувватлайдиган ота-оналар ва абитуриентларнинг яқинлари учун ҳам алоҳида павильон қурилади, бунда кафе-ошхона ва бошқа хизматлар ва қулайликлар ҳозирланади.

Шунингдек, мутасаддилар мазкур ҳудудда янгидан қуриб битказилган 43-сонли умумтаълим мактабида ҳам бўлишди.

2020 йилда умумий ўрта таълим муассасаларини «Замонавий мактаб» талаблари асосида қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг манзилли дастури асосида барпо этилган мазкур мактаб янги ўқув йилидан 630 нафар ўқувчини ўз бағрига олиши кўзда тутилган.  “Турон қурилиш монтаж” МЧЖ бинокорлари томонидан обьектни қуриш ишларига ўтган йил ёзидан киришилган эди. Бунда 18 та синф хонасига эга икки қаватли ўқув корпуси, стандарт талабига жавоб берадиган спорт зали, ошхона ва бошқа бинолар барпо этилган. Зарур жиҳозлар билан жиҳозланган.

Вилоят ҳокими объект билан яқиндан танишиб, янги ўқув йилига кўрилаётган сўнгги тайёргарлик ишлари билан қизиқди.

Энг муҳими, вилоят марказининг янги ўқув йилидан ўзига хос замонавий инфратузилмасига эга бўлаётган 7-микротуман аҳолиси фарзандлари учун бу таълим маскани яна бир қулайлик бўлиши алоҳида таъкидланди.

Дарҳақиқат, Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги ва янги ўқув йили олдидан фойдаланишга топшириладиган ушбу мактаб халқимиз фаровонлиги йўлидаги бир қадам, байрамга муносиб совғадир.

Шерзод Камалов 29.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро
Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 6
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 181

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 15

Фицо Тошкентда: янги келишувлар, янги лойиҳалар!

09.06.2025 21

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?