Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Янги корхоналар ишга туширилиб, саноатда галдаги вазифалар белгиланди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Янги корхоналар ишга туширилиб, саноатда галдаги вазифалар белгиланди
Бухоро

Янги корхоналар ишга туширилиб, саноатда галдаги вазифалар белгиланди

17.02.2023 108
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


 17.02.2023

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятида саноатни ривожлантириш ва энергия таъминотини яхшилаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилиш аввалида 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар – Ғиждувон туманидаги “Ғиждувон ипак тола”, Бухоро шаҳридаги “Лайхтер Камалак Текстайлен”, Жондор туманидаги “Аржумандбону чорваси”, Ғиждувон туманидаги “Усмон Шер Шамшод”, Ромитан туманидаги “ВБМ Ромитекс” корхоналари ва Бухоро шаҳридаги тўрт юлдузли меҳмонхонадир. Ипакчилик, тўқимачилик, паррандачилик, мева-сабзавотни қайта ишлаш ва туризм тармоқларига ихтисослашган бу мажмуаларда 3 минг 500 та янги иш ўрни очилмоқда. Умуман, буларнинг натижасида вилоят ишлаб чиқаришига 850 миллиард сўм қўшилади.

Давлатимиз раҳбари рамзий тугмани босиб, янги корхоналарни расман ишга туширди. Видеоалоқа орқали уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Йиғилишда Бухорода энергия таъминотини яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2023 йилда Бухорода йиллик электр истеъмоли 4,3 миллиард киловатт соатни ташкил этиб, тақчиллик 150 миллион киловатт соат бўлиши кутилмоқда. Шу боис қўшимча қувватларни яратиш ва самарадорликни ошириш зарурлиги таъкидланди.

Бухоронинг иқлими иссиқ. Бундан фойдаланиб, 740 та корхонада 22 Мегаваттли, ижтимоий объектлар ва кўп қавптли уйлар устида 11 Мегаваттли қуёш панеллари ўрнатиш мумкинлиги айтилди.

Электр тармоқларини янгилаш орқали 50 миллион киловатт соат электр йўқотишларини камайтириш, 45 та йирик саноат корхонасида энергия сарфи юқори бўлган ускуналарни алмаштириш имконияти кўрсатиб ўтилди. Хусусан, “Аму-Бухоро” насос станциясида частотали бошқариш воситаларини янгилаш ҳисобига бу йил 60 миллион, келгуси йил 100 миллион киловатт соат энергияни иқтисод қилиш мумкин.

Йиғилишда туманлардаги янги захираларни ишга солиб, саноатни ривожлантириш кераклиги қайд этилди.

Сўнгги беш йилда Бухорода 31 триллион сўм инвестиция жалб қилиниб, 3 мингдан зиёд корхона ишга тушган. Ишлаб чиқариш 4,3 бараварга кўпайган. Бу кўрсаткич 2022 йилда 27 триллион сўм бўлган. Саноат экспорти 200 миллион долларга етган.

Жорий йилда Бухорода 880 миллион долларлик 703 та корхонани ишга тушириб, 15 мингта иш ўрни яратиш режалаштирилган. Бу лойиҳаларга 220 миллион доллар кредит ва инфратузилмасига 100 миллиард сўм ажратилмоқда.

Президент ҳар бир туман ҳокимига қўшимча захира топиб, яна камида 50 миллион доллар инвестиция олиб келиб, янги лойиҳаларни кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.

Шерзод Камалов 17.02.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?
Бухоро
А.Дониш МФЙ раиси фаолиятидан норози бўлиб қолдирилган мурожаат юзасидан муносабат
Бухоро
Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари
Бухоро
Вилоят прокурори Ромитан туманидаги чигит экиш жараёни билан танишди
Бухоро Жамият

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Ташаббусли бюджет – шармандали бюджетга айланмоқдами?

29.03.2023 155
Бухоро

А.Дониш МФЙ раиси фаолиятидан норози бўлиб қолдирилган мурожаат юзасидан муносабат

29.03.2023 139
Бухоро

Янги Ўзбекистон – ҳуқуқий демократик давлат: инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асослари, қонунчиликни янада ривожлантириш истиқболлари

29.03.2023 43
БухороЖамият

Вилоят прокурори Ромитан туманидаги чигит экиш жараёни билан танишди

28.03.2023 42

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?