Когон туман ҳудудида яшаб, Когон туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳида ҳисобида турувчи, 2023 йил 01 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Қарши туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 2 (икки) йил муддатга МҲМҚ ва 2 (икки) йил 6 (олти) ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган С.Б исм шарифли назоратдаги шахс, 2023 йил 06 март куни Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан айбли деб топилиб, 1 (бир) йил муддатга МҲМҚ ва 1 (бир) йил 11 (ўн бир) ой 18 (ўн саккиз) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилинган П.Д исм шарифли назоратдаги шахс,
2023 йил 03 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 46–модда(ЖКнинг 227-моддаси 2-қисми)си билан 2 (икки) йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ажрим қилинган Д.Б исм шарифли назоратдаги шахс, 2024 йил 28 март куни Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74–модда(ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми)си билан 4 (тўрт) ой 8 (саккиз) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ажрим қилинган П.Р исм шарифли назоратдаги шахслар жазони ўташ давомида ўзини ижобий томонлама намоён қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлганлиги, тартиб-қоидаларни бузмаганлиги, огоҳлантиришлар олмаганлиги ва ўзига тегишли хулоса чиқарганлиги ҳамда қилган жиноятидан пушаймонда эканлигини инобатга олиб, 2024 йилнинг 20 июнь куни Когон туман ҳокимлиги биносида Жиноят ишлари бўйича Когон туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 73-моддаси асосан назоратдаги шахсларнинг ўтаб келаётган жазолари муддатидан илгари шартли равишда озод қилинган бир вақтда, 2024 йил 18 апрель куни Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 74–модда(ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми)си билан 4 (тўрт) ой 4 (тўрт) кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ажрим қилинган Т.Н исм шарифли назоратдаги шахс суд томонидан белгиланган жазо тартиб қоидаларига амал қилмаганлиги сабабли унинг ўталмасдан қолган жазо муддати озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.


Суд мажлисида раислик қилувчи Қ.Холов томонидан назоратдаги шахсларга келгусида Ўзбекистон Республикаси қонунларига қатъий амал қилишларини ҳамда такрорий жиноят содир қилмасликлари тўғрисида тушунтириб ўтилди.
ЖИБ КОГОН ТУМАН СУДИ РАИСИ Қ.ХОЛОВ,
КОГОН ТУМАН ИИБ ЖХХ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ
КАТТА ИНСПЕКТОРИ МАЙОР К.СОБИРОВ