Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарорига мувофиқ 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июль кунига қадар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.Шу боисдан, айни вақтда вазирлик ва идора, корхона ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида жойларда ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилиниб, Бош қомусимизга таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг инсон қадрини улуғлашга, халқчилликни оширишга қаратилган бандлар бўйича таклиф ва ташаббуслар билдирилмоқда.Жумладан, жорий йилнинг 29 июнь куни Вобкент туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Вобкент туман ҳокимининг ёшлар сиёсатии ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Ҳусенов бошчилигида “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг
Конституциявий қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Жумладан, тадбирда сўз олган Ш.Ҳусенов Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси барча фуқароларимизнинг нафақат бугуни шу билан бирга, келажаги билан ҳам бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлаб, ушбу жараёнларда ёшларни фаолликни оширишга чақирди.
Туман ҳокимлиги ходимлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартишлар, хусусан, тадбиркорлик субъектларининг соҳалар кесимидаги муаммолари, ечимига оид нормалар муҳокама қилинди. Соҳа ходимлари томонидан фикр мулоҳазалар билдирилди.