Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда эҳтиёжмандларга бепул буғдой ва такрорий экин учун ер берилмоқда
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда эҳтиёжмандларга бепул буғдой ва такрорий экин учун ер берилмоқда
Бухоро

Вобкентда эҳтиёжмандларга бепул буғдой ва такрорий экин учун ер берилмоқда

03.07.2023 142
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Айни кунда Вобкент туманида ҳам қишлоқ хўжалигига ихтисослашган 330 дан ортиқ фермер хўжалиги ва улар тасарруфидаги 18 минг 680 гектар майдонда деҳқончилик қилинмоқда. Тармоқлар йўналишида олсак, пахта-ғаллачиликдан ташқари 60 тадан ортиқ фермер хўжалиги боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигида, 30 та фермер хўжалиги чорвачилик йўналишида, ўнга яқин субъект паррандачилик ва балиқчиликда, шунингдек, сабзавот-полизчиликда 6 та фермер хўжалиги фаолият кўрсатмоқда.
Шу кунларда эса бевосита ғаллакорликда ва пахтачиликда банд бўлган “Нодирабегим Шоҳижахон”, “Робия Майрам Ойбек”, “Улуғбек Амон замини”, “Заҳро Юлдузи”, “Алишер”, каби фермер хўжаликларида, ғаллачиликда илғор “Яҳёев Жамил Яҳёевич”, “Эшмуродов Бекмурод”, “Раҳимов Ҳикмат”, “Шавкат-98”, “Сатторов Ортиқбобо” каби фермер хўжаликларида агротехник тадбирлар намунали ташкил этилгани баробарида меҳнат жамоаси ҳамда маҳалла ва қишлоқ аҳли моддий манфаатдорлигига эътибор қаратилаётгани қувонарли, албатта.


Ҳар йилги агротехник анъанага мувофиқ жорий йил туманда ғалла ҳосилидан бўшатилаётган ер майдонининг 170 гектарида сабзи, 74 гектарида шолғом, 78 гектарида турп, 82 гектарида лавлаги, 120 гектарида тарвуз, 90 гектарида қовун, 44 гектарида ошқовоқ, шунингдек, 613 гектарида кунгабоқар, 274 гектарида мош, яна шунча гектарда ловия, 100 гектардан ошиқ ерда картошка экиб етиштириш чора-тадбири кўрилмоқда.
Худди шундай, чорва моллари учун озуқа базаси заҳираси учун қарийб 2 минг 100 гектар ер майдони ажратилмоқда. Шундан 2 минг 548 гектарда тариқ, маккажўхори ва бошқа озуқабоп экинлар етиштирилади. Умуман, ҳудудда буғдой етиштирилган контурларнинг жами 6 минг 199 гектар ер майдонида такрорий қишлоқ хўжалиги экинларини экиб парваришлаш, пировардида элимиз дастурхони тўкинлиги учун эҳтиёжга яраша сабзавот-полиз маҳсулотлари билан бирга чорва мажмуаси учун талаб қилинаётган заҳирани тайёрлаш мақсад қилинган.
Шу кунларда саховатли фермерларимиз томонидан ҳудудлардаги эҳтиёжманд оилаларга, кам таъминланган хўжалик аъзоларига буғдой, буғдой сомони ва такрорий экин экиш учун буғдойдан бўшаган ер майдони берилмоқда.
Ҳозирда туман маҳалаларида алоҳида тоифаланган дафтарларга киритилган фуқароларнинг қарийб 200 нафарига, ишсиз ҳамда эҳтиёжманд оилалар, фермер хўжалиги аъзоларига умумий миқдори 25 тоннадан ортиқ сара буғдой, 3 минг донадан зиёд сомон преси тарқатилган бўлса, сомондан тозаланган ердан 4 гектар майдон такрорий экин учун ажратиб берилди.
Уларга сабзавот-полиз, мойли экинлар ҳамда чорва озуқаси экинлари учун уруғлик таъминоти, ер тайёрлаш ва суғориш ишларида фермер хўжаликлари масъул қилиб бириктирилган. Албатта, бу чора-тадбир жойларда ишчи гуруҳлари томонидан алоҳида назоратга олинмоқда.

Шерзод Камалов 03.07.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?