Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкентда ҳосилдорликни ошириш бўйича семинар ташкил қилинди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкентда ҳосилдорликни ошириш бўйича семинар ташкил қилинди
Бухоро

Вобкентда ҳосилдорликни ошириш бўйича семинар ташкил қилинди

21.11.2022 255
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Вобкент тумани “Косари” МФЙ ҳудудида жойлашган “Гарден Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамиятида пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишлари ташкил этиш борасида семинар ташкил этилди.

Унда Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаров, Ўзбекистон Республикаси пахта саноат илмий маркази бош директорининг биринчи ўринбосари, Республика пахтачилик Кенгаши аъзоси Қадам Жуманиёзов бошчилигидаги вилоятларга бириктирилган ҳудудий ишчи гуруҳи аъзолари, олимлар ва қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли бўлган мутасаддилар иштирок этдилар.

Семинарда ишчи гуруҳи аъзолари томонидан иштирокчиларга ҳудудда экилган пахта навларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос мақбулини танлаш, шунингдек агротехник тадбирларнинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш борасида тавсиялар берилди.

Бундан ташқари давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш, мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 млн. туп дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган эди. Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилиши айтиб ўтилган эди. Вобкент туман ҳокими ва ишчи гуруҳи аъзолари томонидан “Гарден Бухоро Агрокластер” масъулияти чекланган жамиятининг пахтадан бўшаган ер майдонларининг атрофларига тут кўчатлари ўтқазилиб, умумий ер майдонларига 2500 дона кўчатлар ўтқазилишига киришилди.

Кейинги манзил Вобкент туманида жойлашган Биокурашиш шўба хўжалик жамияти бўлди. Жамият фаолиятининг асосий мақсади қишлоқ хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши биологик маҳсулотлар ишлаб чиқариб, сотиб  фойда олишдир.

Ишчи гуруҳи аъзоларига жамиятда мавжуд бўлган Трихограмма, Бракон ва Олтинкуз каби маҳсулотларнинг қишлоқ хўжалиги ерларига самарали фойдаси ҳақида маълумотлар берилди.

ХЕШТЕГ: #Бухоро, Вобкент
Шерзод Камалов 21.11.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухоро вилоятида камбағалликни қисқартиришда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди
Бухоро
Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади
Бухоро
Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин
Бухоро
Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро вилоятида камбағалликни қисқартиришда сусткашликка йўл қўйган масъулларга нисбатан интизомий жазо чоралари белгиланди

07.05.2026 268
Бухоро

Бухоронинг тарихий юбилей санаси қайта кўриб чиқилади

06.05.2026 88
Бухоро

Пешлавҳалар учун ортиқча талаблар бекор қилиниши мумкин

05.05.2026 70
Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 44

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?