Вобкент туман ҳокимлиги катта мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Холмуродов, туман ҳокими Ф.Умаров ва туман прокурори Б.Султоновлар томонидан маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг жорий йилнинг шу даври мобайнида маҳаллада амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида маҳаллаларга бириктирилган ўз фаолияти давомида юқори натижаларга эришган маҳалларидаги ҳоким ёрдамчилари ташаккурнома ва қимматли совғалар билан тақдирланди.