Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими Ф.Умаровнинг 9-май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан туман халқига байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими Ф.Умаровнинг 9-май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан туман халқига байрам табриги
Бухоро

Вобкент туман ҳокими Ф.Умаровнинг 9-май – Хотира ва қадрлаш куни байрами муносабати билан туман халқига байрам табриги

09.05.2023 219
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Ассалому алайкум, Муҳтарам фахрийлар! Ҳурматли меҳмонлар!
        
Бугун Ватанимизда 9-май – Хотира ва қадрлаш куни, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 78 йиллиги кенг нишонланмоқда.
Ана шу қутлуғ айём билан сизларни, сизлар орқали кўп миллатли бутун халқимизни чин қалбимдан муборакбод этаман. Барчангизга ўзимнинг чуқур ҳурмат-эҳтиромим ва эзгу тилакларимни билдираман.
   Бугун барчамиз аввало буюк Ғалабага беқиёс ҳисса қўшган, мана шу ёруғ кунларга етиб келолмаган азиз инсонларни ёд этамиз, уларнинг хотираси, пок руҳлари олдида таъзим қиламиз. Шафқатсиз урушда, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга юксак ҳурмат ва эҳтиром, чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Азиз нуроний отахонлар ва онахонлар!
Инсоният тарихидаги энг даҳшатли бу урушда икки миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси қатнашган. Уларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлган, 133 минг нафарга яқини бедарак йўқолган, 60 мингдан ортиқ ватандошимиз эса урушдан ногирон бўлиб қайтган.
Уларнинг сафида  Вобкентнинг мард ўғлонлари елкама-елка туриб қонли жангларда фашизм устидан қозонилган ғалабага ўз ҳиссаларини қушишган.
Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш кунини кенг нишонлаш асносида иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши жангларда қатнашиб жасорат кўрсатганлар ва шу ўринда кўплаб уруш орти меҳнат фахрийлари, шунингдек, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш чоралари кўрилди.
Туманимиздаги Хотира майдонида иккинчи жаҳон уруши даврида бедарак йўқолган ва жанг майдонида ҳалок бўлган юртдошларимизнинг номи хотира китобига киритилиб абадийлаштирилди.
Қадрли ва муҳтарам тумандошлар!
Сиз, азизларни қутлуғ байрам – Хотира ва қадрлаш куни билан яна бир бор чин қалбимдан табриклайман. 
Ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.
Дунёдаги энг катта бахт – фарзандлар, набираларнинг бахт-у камолини кўриш барчангизга насиб этсин.
Юртимиз тинч, халқимиз  омон, осмонимиз доимо мусаффо бўлсин!

Шерзод Камалов 09.05.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро
Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади
Бухоро
Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди
Бухоро
Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 31
Бухоро

Парваришлаш нафақаси тайинланадиган шахслар доираси кенгайтирилади

28.04.2026 39
Бухоро

Бухорода 17 нафар ИИБ амалдорига хизмат текшируви тайинланди

26.04.2026 568
Бухоро

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ тарифлари яна ошиши мумкин

21.04.2026 120

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?