2022 йил 29 апрель куни Вобкент туман ҳокимлиги томонидан Бухоро давлат университети, Республика Маънавият ва маърифат маркази Вобкент туман бўлинмаси, “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази билан ҳамкорликда“Вобкент тарихи: ўтмишдан бугунгача” мавзуидаги Республика илмий-амалий конференцияситашкил қилинди.
Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг етакчи илмий ходимлари, Бухоро давлат университетининг профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчилари, Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти туманлари бўлинмаларининг раҳбарлари, Вобкент тумани халқ таълими тизими ходимлари, олим ва мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Маълумки, Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг шонли тарихини ҳар томонлама чуқур ва мукаммал ўрганиш, шу орқали ёш авлодга аждодларимиз ҳақидаги қимматли маълумотларни етказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини қайта-қайта таъкидлаб келмоқда. Шу нуқтаи назардан, мазкур анжуман мамлакатимизнинг энг қадимий ва ҳамиша навқирон гўшаларидан бири бўлмиш Вобкент туманининг жуда бой тарихий ўтмишини ўрганишга бағишланганлиги билан аҳамиятлидир.
Конференция давомида Вобкент туман ҳокимлиги томонидан махсус нашр эттирилган “Вобкент тарихи: ўтмишдан бугунгача” номли илмий-оммабоп тўпламнинг тақдимот маросими ҳам ташкил қилинди. Етакчи олим ва мутахассислар томонидан тайёрланган илмий-оммабоп мақолаларни ўз ичига олган мазкур тўплам конференция иштирокчиларига тақдим этилди.
Конференция иши сессияларга бўлинган ҳолда ташкил қилинди. Жумладан, “Вобкент туманининг манбаларда акс этган тарихи” ҳамда “Вобкент туманининг маданий-тарихий ва маънавий-маърифий мероси” деб номланган сессиялар давомида жами 30 га яқин илмий маърузалар тингланди.
Илмий маърузаларда асосий эътибор Вобкент туманининг асрлар давомида миллий маънавиятимиз равнақига қўшган улкан ҳиссасига қаратилди. Туман жуда бой ва қадимий ўтмишга эга бўлса-да, бироқ ана шу тарих ҳозирги кунга қадар чуқур тадқиқ этилмаганлиги ва шу боис, илмий тадқиқотларни жонлантириш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Маърузаларда қайд этилганидек, Вобкент тумани Шарқни Ғарб билан ўзаро боғлаб турган Буюк ипак йўлининг устида жойлашган бўлиб, унинг ҳудудида тарихий манзиллар, зиёратгоҳлар, қадамжо ва мақбаралар, масжид ва хонақолар ниҳоятда кўп бўлган. Боз устига, Вобкентда кўплаб обрў-эътиборли шахслар етишиб чиққан бўлиб, улар орасида, айниқса, Муҳаммад Наршахий, Ҳазрати Хожа Маҳмуд Анжир Фағнавий, Хожа Муҳаммад Шириний, Мир Калон, Мир Хурд, Хожа Мир Азизон. Сўфидехқони Вали, Амир Калон воший, Ҳазрати Хожа Муҳаммад Вобканий, Мужрим – Обид, Толиб Толибий, Саҳбо Вобкандий, Шоназар Сойибов, Саттор Ярашев, Жамол Камол каби олим ва машойихлар, адиб ва санъаткорларни алоҳида санаб ўтиш мумкин.
Конференцияда Вобкент тарихининг ҳали очилмаган қирралари жуда кўплиги, истиқболда туман тарихини ўрганиш йўлидаги саъй-ҳаракатларни изчиллик билан давом эттириш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Конференция ниҳоясида иштирокчилар уни ташкил қилишда беминнат ҳисса қўшган барча ташкилотчиларга миннатдорлик билдирган ҳолда конференциянинг якуний тавсияларини қабул қилдилар.
Конференциянинг якуний ҳужжатида маърузалар давомида янграган таклиф ва тавсиялар ўз аксини топди. Чунончи, мутасадди ташкилотларгатуман ҳудудида жойлашган энг муҳим тарихий манзиллар, зиёратгоҳлар, қадамжо ва мақбаралар, масжид ва хонақоларни ободонлаштириш, улар атрофида туристик инфратузилмани барпо этиш ҳамда уларни туристик маршрутлар рўйхатига киритиш;вобкентлик тарихий шахсларнинг хотирасини абадийлаштириш, улар қолдирган бой маданий-манънавий меросни тиклаш ишларига муҳим этибор қаратиш тавсия қилинди.
Шунингдек, Вобкент тумани ҳудуди жойлашган маданий мерос объектларини хатловдан ўтказиш, маданий мерос объектлари рўйхатига киритилмаган обидаларни мазкур рўйхатга киритиш, барча обидаларни бус-бутунлигича сақлаш ва келгуси авлодларга етказилишини таъминлаш, хусусан, Вобкент минораси ва Хайрободча қишлоғидаги “Чашмаи Айюб” мақбарасини ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон ёдгорликлар рўйхатига киритиш, ушбу ноёб обидаларнинг техник ҳолатини чуқур ўрганиш ва уларнинг қониқарли ҳолатда туришини таъминлаш, уларни реставрация ва консервация қилишнинг алоҳида лойиҳаларини ишлаб чиқиш,мазкур лойиҳаларни тегишли давлат дастурларига киритган ҳолда, белгиланган талаблар асосида амалга оширилишини таъминлаш ишлари ҳам конференция тавсиялари ичидан жой олди.
Бундан ташқари, конференция иштирокчилари Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Қўлёзмалар хазинасида сақланаётган ислом тарихига оид китоблар, хусусан, вобкентлик алломаларнинг асарлари, уларнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган тарихий асарларни ўрганишга алоҳида эътибор қаратиш;Фанлар Академиясининг Тарих институтига машҳур тарихчи олим, Туркистоннинг қадимги ва илк ўрта асрлар тарихи бўйича нодир манба бўлмиш Бухоро тарихи” асари муаллифи Абу Бакр Муҳаммад Наршахий номини беришни ҳам тавсия қилдилар.
“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот маркази ва бошқа манфаатдор ташкилот ва идораларга ўзаро ҳамкорликда Вобкент туманининг номоддий маданий меросини муҳофаза қилиш, ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида соҳа мутахассислари, олимлар ва тадқиқотчилар кўмагида туман маҳаллалари ва қишлоқларида экспедициялар уюштириш, номоддий маданий меросни сақловчилар ва етказувчилар рўйхатини шакллантириш, йўқолиб кетган ёки йўқолиш арафасида турган номоддий маданий мерос элементларини аниқлаш ва уларни зудлик билан муҳофазага олиш, номоддий маданий меросни сақлаш ва уни бутунлигича келажак авлодга етказиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлари ўтказиш ва бу тадбирларга ёшларни кенг жалб этиш тавсия этилди.
Конференциянинг якуний ҳужжатида, шунингдек, Халқ депутатлари Вобкент тумани кенгашига аҳоли, хусусан, ёшлар онгида туманнинг бой тарихи, бетакрор қадриятлари ҳамда ноёб маданий меросини кенг тарғиб қилиш мақсадидаҳар йили сентябрь ойининг учинчи сешанбасини “Вобкент тумани куни” деб эълон қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш тавсия қилинди.
Анжуман сўнггида иштирокчилар бу каби илмий анжуманларни келгусида ҳам тизимли равишда давом эттиришга келишиб олдилар.
VOBKENT.UZApril 29, 2022