Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг туман халқига “Наврўз” байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг туман халқига “Наврўз” байрам табриги
Бухоро

Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг туман халқига “Наврўз” байрам табриги

21.03.2023 164
5 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ассалому алейкум ҳурматли тумандошлар!

Сизларни ўзбек халқининг миллий байрами, янгиланиш ва яшариш айёми ҳисобланмиш Наврўз байрами билан чин юрагимдан муборакбод этаман. Сизларга ушбу байрам шарафи билан янгидан-янги муваффаққиятлар, ижобий ўзгаришлар ва омад ёр бўлишини астойдил тилаб қоламан.

2023 йилги Наврўз умумхалқ байрами Ўзбекистонда “Ҳар кунинг Наврўз бўлсин, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида нишонланмоқда.

    Азизлар, Наврўз байрами бунёдкор ва ташаббускор, эзгу ниятли ва яратувчганлик кайфияти юқори бўлган халқимизнинг кучига-куч қўшади. Она табиат уйғонади, атроф гул-чаманга айланади. Сиз каби қўли гул, меҳнаткаш инсонлар ташаббускорлиги билан туманимиздаги ижтимоий соҳа объектларида, корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари ерларида, умумфойдаланишдаги автомобил йўллари атрофида, қишлоқ хўжалиги ерларида ихота дарахтзорлар барпо этилиши режалаштирилган ерларда, фермер хўжаликлари экин ерлари атрофида 673 минг 700 дан зиёд мевали ва манзарали дарахтлар экилди. Бу бунёдкор халқимизнинг “Яшил макон” лойиҳаси доирасида бугунги кунга қадар амалга оширган меҳнати ва бу эзгу иш ҳали давом этмоқда. Ҳозирги глобаллашув даврида фарзандларимизнинг саломатлигини асраш, экологик таназзулнинг олдини олиш учун халқимизнинг фаоллигини эътироф этган ҳолда “Яшил макон” лойиҳасида фаол иштирок этган барча тумандошларимизга чуқур миннатдорчилик билдираман.

Бугун ҳам туманимиз аҳли янги деҳ­қончилик мавсумини бошлаб, ерга барака уруғи қадамоқда. Далаларимизда ғалла ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари парвариши жадал суръатларда давом этмоқда.

Насиб этса, бу йил ўтган йилгидан ҳам юксак дон хирмонлар яратамиз, халқимиз дастурхони тўкин-сочинлигини таъминлаш учун барчамиз ҳамжиҳатликда ҳаракат қиламиз.

Ўтган бир йил давомида туманимиздаги барча соҳаларидакенг кўламли қурилиш­бунёдкорлик ишлари, ижтимоий соҳаларда,  саноат, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда янги, истиқболли лойиҳалар амалга оширилди.Жумладан, “Обод қишлоқ” дастурига асосан жами 28,5 млрд. сўм маблағлар, “Инвестиция” дастури асосида 16,7 млрд. сўм маблағлар, “Очиқ бюджет” ва “Менинг йўлим” дастурлари асосида 7,2 млрд. сўм маблағлар ҳисобидан 19 та ижтимоий соҳа объектларида таъмирлаш, янги қурилиш ва ободонлаштириш ишлари бажарилди. Шу билан бирга 16.8 км ички йўлларни асфальтлаштириш, 17 км ичимлик суви тармоқларини тортиш ҳамда туман марказидаги 4,5 км кўчаларда пиёдалар йўлаклари ва куча чироқлариқуриш ишлари бажарилибжами 52,2 млрд. сўм маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

2023 йилда ҳам cиз, азиз тумандошларимиз билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги ПҚ-5246-сонли қарори асосида тумандаги 5 та маҳаллаларда 8,5 млн.доллар маблағларга 5 та умумталим мактаблари, 6 та мактабгача таълим ташкилотлари, 1 та тиббиёт муассасаларини қуриш ва таъмирлаш, 80 км ичимлик суви тармоқларини тортиш, 41 км. йўлларни таъмирлаш ва бошқа қурилиш-ободонлаштириш ишлари бажарилади.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли қарорига асосан 27 маҳаллаларда жами 116,0 км ички йўлларни таъмирлаш, Ғарибшох маҳалла биносини янгидан қуриш билан бир қаторда Инвестиция дастури асосида 1 та мактаб, 1 та МТТ ва 1 та касб-ҳунар техникумининг Устахона бинолари реконструкция қилинади.

Аҳолининг йилдан йилга ўсиб бориши натижасида уй-жойга бўлган талаб ҳам ортиб бормоқда, 2022 йилда йилда 3 та 5 қаватли, 20 хонадонли уйлар қурилиши бошланган бўлиб, жорий йилда ушбу уй-жойлар фойдаланишга топширилади.

Азизлар!

Наврўзнинг ўлмас руҳи ва боқий фалсафаси биз бугун бунёд этаётган янги Ўзбекистон ғояси билан ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир.

Туманимизда аҳолининг барча қатламлари, биринчи навбатда, хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни билим ва касб-ҳунарга ўргатиш, иш ўринлари, даромад манбаи, турар-жойлар билан таъминлашга устувор аҳамият берилмоқда. Айниқса, ижтимоий ёрдам ва кўмакка муҳтож, кўнгли ярим инсонларга чинакам эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш доимий фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Мана шундай амалий ҳаракатларимизни келгусида янада кенгайтириб, “Барча нарса инсон қадри учун!” деган тамойил асосида албатта амалга оширамиз.

Ҳурматли тумандошлар!

Азиз ва навқирон туманимиз ёшлари!

Қадимий ва гўзал байрамимиз – Наврўзи олам билан барчангизни яна бир бор чин дилдан табриклайман. Наврўзи олам ҳар бир хонадонга, жонажон Ўзбекистонимизга, аввало, тинчлик-хотиржамлик, соғлик-омонлик, бахт-у саодат ҳамда файз-у барака олиб келсин!

Илоҳим, жамики улуғвор мақсадларимиз, яхши ният ва улкан режаларимиз рўёбга чиқсин! Ватанимиз янада обод, халқимиз ҳаёти ҳамиша фаровон бўлсин! Наврўз байрамингиз муборак бўлсин!

Шерзод Камалов 21.03.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 57
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 13
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 187

Алимент тўламаган ота

10.06.2025 20

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?