Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг туман ғаллакорларига зафарнома табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг туман ғаллакорларига зафарнома табриги
Бухоро

Вобкент туман ҳокими Фарход Умаровнинг туман ғаллакорларига зафарнома табриги

19.06.2023 84
3 Дақиқада ўқилади
Улашинг


Муҳтарам вобкентликлар!
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар!
Қадрли агрокластер эгалари!
Аввало, сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни туманда ғалла режасини ортиғи билан вилоятда иккинчи бўлиб бажаргани билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга энг эзгу ва самимий тилакларимни билдиришга ижозат этгайсиз.
Ушбу кунда ризқ-рўзимиз бунёдкорлари – миришкор деҳқон ва фермерлар, заҳматкаш чорвадор ва пиллакорлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономларимизга чуқур ҳурмат бажо келтириб, чин дилдан таъзим қиламиз.
Дунёдаги энг қадимий ва олижаноб касб эгалари ҳисобланган, эл-юрт дастурхонини тўкин ва фаровон этадиган ғоят муҳим соҳанинг залворли юкини ўз елкасида кўтариб келаётган сизлар каби юртдошларимизнинг фидойи меҳнати ва жасорати ҳар қандай юксак эътирофга муносибдир.
Шу хурсандчилик кунларда барчамиз сизларни ғалаба билан муборакбод этар эканмиз, бу йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ва олдимизда турган режалар ҳақида фикр юритишимиз табиий, албатта.
Ҳуш хабарнинг қаноти бор, дейди доно халқимиз. 2023 йил 18-июнь куни деҳқончиликка ғалла етиштириш бўйича илғор тажриба ва иш усулларини муваффақиятли жорий этган Вобкент туманининг азамат ғаллакорлари давлатга дон сотиш йиллик топшириғини вилоятда иккинчи бўлиб ортиғи билан бажардилар. Жами 6210 гектар ердан 13 минг 566 тонна сара дон етиштириб олинди. 
Қувонарлиси шундаки туманда амалдаги йил ҳосили учун ажратилган майдонларга серҳосил “Алексеевич”, “Старшина” ва “Вата” навлари экиб сифатли парваришланди. Экилган 6210 гектар майдоннинг ҳар гектаридан 60 центнердан, жами 13 минг 566 тонна буғдой ишлаб чиқаришга эришилди. Ҳар бир эришилган ғалаба замирида дала миришкорларининг йил давомида қилган фидокорона меҳнатлари об ҳаво инжиқликларини мустаҳкам ирода ва бой тажриба билан енгиб ўтишга бўлган зўр иштиёқ ва эзгу мақсадлар рўёби йўлидаги интилиш-у омилкорлик маҳорати мужассам. 
Шу ўринда улкан меҳнат ютуғимизга муносиб ҳисса қўшган вилоятнинг қишлоқ хўжалигига даҳлдор ташкилотлар, ғаллакорларимиздан керакли маслаҳатларини аямаган мутахассислар, вилоят ҳокимлиги раҳбарларининг катта кўмак берганликларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Қоровулбозор массивида чўл шароитида астойдил тер тўккан “Янги ҳаёт ариғи” СИУга қарашли ғайратли фермер хўжаликларимизнинг туман ғалабасига қўшган ҳиссаси салмоқлидир. 
Ўрим йиғим мавсумида фидокорлик намуналарини кўрсатган юқори унумли 23 та комбайнлар ва 100 га яқин ташувчи техникалар ёрдамида 14 иш кунида қўлга киритилгани қувончлидир. Ҳосилни тезроқ саранжомлаб олишдан, дондан бўшаган ерларга такрорирй экинлар экиш ютуқларни мустаҳкамлаш учун бутун куч ғайратларини ишга соладилар.
Азиз вобкентлик деҳқон ва фермерлар, азиз сувчилар ва кластерлар ходимлари!
Сизларни яна бир бор эришган ғалабангиз – билан чин дилдан табриклайман. Барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли ва шарафли меҳнат фаолиятингизда улкан зафарлар, хонадонларингизга қут-барака ва хотиржамлик ҳамиша ёр бўлишини тилайман.

Вобкент туман ҳокими Фарход Умаров

Шерзод Камалов 19.06.2023
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор
Бухоро
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди
Бухоро
Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди
Бухоро
Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

25.09.2023 72
Бухоро

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди

25.09.2023 51
Бухоро

Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди

23.09.2023 130
Бухоро

Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди

22.09.2023 408

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?