Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қурбон ҳайити арафасида юрт бўйлаб хайрия ва ижтимоий ёрдам тадбирлари амалга оширилади.
Унга кўра:
▪️ оғир хасталикка чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказилади;
▪️ 2,3 минг нафар онкологик ва гематологик беморлар текширув ҳамда даволаниш билан қамраб олинади;
▪️ камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бажарилади;
▪️ 8 мингдан зиёд етим болалар ва Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлганлар фарзандларининг ҳисобрақамига 200 доллардан маблағ ўтказилади;
▪️ 500 та масжидда замонавий таҳоратхоналар қуриш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилади;
▪️ қабристонларни ободонлаштириш ишлари олиб борилади;
▪️ кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга озиқ-овқат тўпламлари тарқатилади.
Ушбу ишлар “Вақф” хайрия жамоат фондига ажратиладиган 690 миллиард сўм маблағ ҳисобидан молиялаштирилади.

