Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими сайёр қабулда долзарб масалаларга ечим топди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими сайёр қабулда долзарб масалаларга ечим топди
Бухоро

Вобкент туман ҳокими сайёр қабулда долзарб масалаларга ечим топди

11.06.2022 247
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бугун ҳам туман ҳокими Ф.Умаров томонидан туман ҳокимлигининг кичик йиғилишлар залида навбатдаги қабули ўтказилди.

 Қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, Халқ қабулхонаси мудири, тумандаги барча мутасадди корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Туман ҳокими Ф.Умаров мурожаатчилар эътиборини оммавий қабуллар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, мансабдор шахсларнинг мурожаатлар билан ишлашдаги масъулиятини оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади. Фуқароларнинг мурожаатлари эътиборсиз қолмаслиги, уларнинг барча саволларига туман корхона ва ташкилотларининг раҳбарлари очиқ-ойдин жавоб беришлари ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг қабулга туман корхона ва ташкилотлари, туман ҳокимлиги мутасаддилари, секторлар ҳамда идора ва муассасалар раҳбарлари жалб этилди. Қабул давомида 10 нафар фуқаролар иштирок этишди. Муаммоли масалалар юзасидан мурожаатларнинг 4 таси жойида ҳал этилган бўлса, 7 нафар фуқарога хуқуқий тушунчалар берилиб, туман раҳбарларига ижроси қонун доирасида ўрганиб ижобий ҳал этиш топшириғи берилди.

Фуқароларнинг мурожаати асосан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви таъминотини яхшилаш, уй-жой билан таъминлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ва тадбиркорликни ривожлантириш, ишга жойлашиш каби муаммолар ҳақида бўлди.

Жойида ҳал этиш имкони бўлган мурожаатлар юзасидан талаблар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган долзарб масалаларни ҳал этиш юзасидан ечимини топиш ваколатига эга бўлган корхона, ташкилот, муассасаларга муддат белгиланиб, тегишли органлар томонидан назоратга олинган ҳолда топшириқлар берилди.

Қабул давомида қайд этилган мурожаатларнинг асосий қисми ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид бўлиб, барчаси назоратга олинди ва уларни ҳал этиш бўйича муддатлар белгиланди.

Шерзод Камалов 11.06.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
1 Изоҳ 1 Изоҳ
  • Sardor says:

    Qanaqa dolzarb masalalar? Bir ikkita misol keltirib batafsil yozinglar hech bolmasa. Yuzaki yozib qo’ygansizlar shablon bilan yozganday.

    Javob berish

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда
Бухоро
Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Вилоят прокуратураси бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан қарор ижроси ўрганилмоқда

03.07.2025 235
Бухоро

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди

26.06.2025 58
Бухоро

Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!

20.06.2025 14
Бухоро

Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди

12.06.2025 193

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?