Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаровнинг Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳалқига байрам табриги
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаровнинг Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳалқига байрам табриги
Бухоро

Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаровнинг Қурбон ҳайити байрами муносабати билан туман ҳалқига байрам табриги

09.07.2022 101
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ассалому алейкум, қадрли вобкентликлар!Барчангизни эзгулик ва саховат, меҳр-оқибат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз ифодаси бўлган энг улуғ айёмлардан бири – Қурбон ҳайити билан самимий табриклайман.

Ҳалоллик, поклик, меҳр-оқибат, эзгулик ва саховат, миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз ифодаси бўлган Қурбон ҳайити байрамингиз муборак бўлсин!

Яратган Аллоҳ бизни қутлуғ айёмга, файзли, меҳр-оқибатли, барокатли кунларга етказганига беҳисоб шукроналар айтамиз. Туманимизда иқтисодий томондан тараққиёт, ислоҳотлар бўлаётгани барча жабҳаларда юксалишлар, янгиланишлар рўй бериб, инсонлар бир-бирига меҳрли, оқибатли бўлаётгани бугунги улуғ кунларда янада намоён бўлмоқда. Айни кунларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида саховатпеша тадбиркорлар ва тумандошларимиз томонидан эҳтиёжманд оилаларга узлуксиз равишда озиқ-овқат ва дори-дармон тақдим этиб келинаётганида айни шу кунларда эл-юртимизга хос бўлган мана шундай меҳр-мурувват, саховат туйғулари яққол намоён бўлмоқда. Қурбон ҳайити муносабати билан Вобкент туманида «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган 100 нафар фуқароларга 19 млн. сўм пул маблағлари ажратилгани халқимиз ҳар доим эътиборда эканидан, ушбу маблағлар эгаларининг ўксик юракларини шодликка тўлдиргани эҳтиёжманд оилалар ушбу муқаддас кунларда яна бир бор давлатимизнинг беғараз кўмагини олаётганидан мамнун бўлмоқдалар.

Айни шу кунларда эл-юртимизга хос ва мос меҳр- мурувват, саҳоват туйғулари яққол намоён бўлиб, барчамизни эҳтиёжманд, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, ногиронлар, ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, муқаддас қадамжолар ва қабристонларни обод қилиш каби савобли ишларга ундаяпти. Эзгу ишлар замирида ислом динининг инсонпарварлик моҳияти ва қудратини кўрамиз, буюк маънавий мерос ворислари эканимиздан ҳақли равишда фахрланамиз.Азиз элдошларим!

Пайғамбаримиз Ҳадисларида ёзилган ҳикматларга кўра,етимлар, касаллар, қариялар ҳолидан хабар олиш, бир ширин калом билан уларнинг хурсандчилигига сабабчи бўлишни улкан савоб эканлиги айтилган.Қурбон ҳайити кунлари савоб олиш учун энг долзарб бўлган кунлардан унумли фойдаланайлик!Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Вобкент туман ҳокими Фарҳод Умаров

ХЕШТЕГ: Вобкент
Шерзод Камалов 09.07.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор
Бухоро
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди
Бухоро
Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди
Бухоро
Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Нурмат Атабеков: Кўкйўтал касаллиги бўйича юртимизда эпидемиологик вазият барқарор

25.09.2023 62
Бухоро

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси иккинчи котиби Бухоро давлат педагогика институтига ташриф буюрди

25.09.2023 50
Бухоро

Миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлмаган мутахассисларнинг жорий ўқув йилида истисно тарзида иккинчи хорижий тил ўқитувчиси сифатида ишга қабул қилинишига рухсат берилди

23.09.2023 130
Бухоро

Ғиждувонда газ тўловини ундиришга келган МИБ ходимини машинасига ўт қўйган шахс қамоққа олинди

22.09.2023 408

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?