Илк натижалар ва изланишларга таяниб, табобат йўли билан вирус инфекцияси симптомлари кузатилган беморларга Рашид Усмонов томонидан дастурий қўлланма.
Covid19 инфекциясининг илк симптомлари кузатилгандан сўнг, тест топширишга имконият бўлса ҳам, бўлмаса ҳам, тезкорлик билан уйда муолажаларни бошланг, шамоллашниям, вирусни илк аломатлари кузатилгандаям деярли бир хил даволаш усуллари қўлланилади.
Шифокор маслаҳати ва ССВ томонидан белгиланган қўлланма билан даволашни бошлашингиз ҳам мумкин, ҳозирги маслаҳатларимиз эса уй шароитида табиий муолажар қилиш ҳақида.
Эрталабдан кечгача қилинадиган тадбирлар:
07:00. Уйғонасиз, бир чой қошиқда асалга бир чой қошиқ седана уруғини аралаштириб яхшилаб чайнаб ейсиз ва устидан бир пиёла илиқ қайнатилган сув ичасиз. (Ухлаш ва уйғониш вақтингизга мослаб соатини ўзгартира оласиз).
07:30 Наъматак дамламасидан 200 мл дамлаб ичасиз. (Камқувват ва камқонларга асал билан, баққуват ва қони нормадан юқориларга асалсиз).
08:00 Ошқовоқ уруғи, кунжут, жийда, зиғир уруғи, зайтун, анжир қайнатмаси, арпа ва сули бўтқалари, шу керакли витаминларга бой махсулотлардан бирини танлаб нонушта қиласиз. (Имкон қадар ҳар куни бирини танлаб олинг).
09:00 Ерқалампир (хрен), занжабил (имбир), пиёз — учаласи ҳам деярли бир хил вазифани бажаради, имкон бўлса кетма-кетликда ҳаммасини қўлланг, бўлмаса биттаси ҳам кифоя.
- Сувга юқоридагилардан бирини шарбатини 1/1 қўшиб ичасиз (бироз асал аралаштириб)
- Яхшилаб ҳидлайсиз (Ҳар уч соатда)
- Сувда қайнатиб ичиш ҳам мумкин.
- Ўзини шарбатида бир томчисини бурундан томизиш мумкин. (ҳар уч соатда).
- Сочиқ ва салфеткага ўраб (ҳўллаб) оёқ ости ва ўпка атрофида қўйиб компресс қилиш мумкин. (30 дақиқадан)
10:00 Наъматак (шиповник) дамламасидан 200 мл ичасиз. (Семиз ва қони қуюқлар 500 мл ичсин, бу ўпкадаги балғамни ҳайдаш хусусиятига эга).
11:00 Уйингизда ошхона содаси, мойчечак, лавр барги, қуст ал ҳиндий, узум ёки олма сиркаси бўлса чойнакка қайнатиб, чойнак қопқоғига баклашкани кесиб қўйиб, шуни буғи билан оғиз ва бурундан чуқур нафас оласиз 15 дақиқа чарчагунча. (Бу сиз учун нафас олиш машқи ҳам бўлади).
12:00 Бир чой қошиқда асалга бир чой қошиқ седана уруғини аралаштириб яхшилаб чайнаб ейсиз ва устидан бир пиёла илиқ қайнатилган сув ичасиз.
13:00 Сизнинг таомингиз аввало хўроз шўрва (имкон қадар уй шароитида боқилган бўлсин, бўлмаса дўконникиям бўлади ҳозирги шароитдан келиб чиқиб), карам шўрва (боршч), қўзи гўштидан шўрва (6 ойга тўлмаган қўй қўзи дейилади). Шу учала овқатни маҳкам тутинг, имкон қадар қора ёки қотган нон билан бўкмасдан енг, кўп тўйсангиз ўпка нафас олиш йўллари қисилади.
14:00 дан 15:00 гача мазза қилиб ухланг, уйқу вирусга қарши курашувчан иммунитет аскарларига қувват беришини унутманг. (Жудаям стресс уйқусиз бўлсангиз психиатр маслаҳати билан тинчлантирувчи ёки уйқу дори ичинг).
15:00 Ерқалампир (хрен), занжабил (имбир), пиёз — учаласи ҳам деярли бир хил вазифани бажаради, имкон бўлса кетма-кетликда ҳаммасини қўлланг, бўлмаса биттаси ҳам кифоя.
- Сувга юқоридагилардан бирини шарбатини 1/1 қўшиб ичасиз (бироз асал аралаштириб)
- Яхшилаб ҳидлайсиз (Ҳар уч соатда)
- Сувда қайнатиб ичиш ҳам мумкин.
- Ўзини шарбатида бир томчисини бурундан томизиш мумкин. (ҳар уч соатда).
- Сочиқ ва салфеткага ўраб (ҳўллаб) оёқ ости ва ўпка атрофида қўйиб компресс қилиш мумкин. (30 дақиқадан)
16:00 Наъматак (шиповник) дамламасидан 200 мл ичасиз. (Семиз ва қони қуюқлар 500 мл ичсин).
17:00 Уйингизда ошхона содаси, мойчечак, лавр барги, қуст ал ҳиндий, узум ёки олма сиркаси бўлса чойнакка қайнатиб, чойнак қопқоғига баклашкани кесиб қўйиб, шуни буғи билан оғиз ва бурундан чуқур нафас оласиз 15 дақиқа чарчагунча. (Бу сиз учун нафас олиш машқи ҳам бўлади).
18:00 Ингаляция қилинган чойнакдан шу сувни олиб, оғизни ғарғара қилиб, бутун танангизга суртиб 10 дақиқа ҳамомда ўтирасиз ва қисқа илиқ сувда ғусл қилиб оласиз.
18:30 Ғусл қилингандан сўнг, Қуръон ўқиш (ўқиёлмайдиганлар тинглаб баланд овозда такрорлайди), Аллоҳни исмларини зикр қилиш ва дуо қилиб шифо сўраш тавсия қилинади. 30 дақиқа. (Бош қолганда кун давомида шу билан банд бўлинг, бу иммунитетингиз аскарларини кучли қуроллантириб сизга хотиржамлик бахш этади).
19:00 Занжабил, асал ва лимон аралашмасидан иссиқ чой дамлаб ичасиз. (Қони қуюқлар асални камроқ истеъмол қилсин)
20:00 Бир чой қошиқда асалга бир чой қошиқ седана уруғини аралаштириб яхшилаб чайнаб ейсиз ва устидан бир пиёла илиқ қайнатилган сув ичасиз.
20:30 Сизнинг таомингиз аввало хўроз шўрва (имкон қадар уй шароитида боқилган бўлсин, бўлмаса дўконникиям бўлади ҳозирги шароитдан келиб чиқиб), карам шўрва (боршч), қўзи гўштидан шўрва (6 ойга тўлмаган қўй қўзи дейилади). Шу учала овқатни маҳкам тутинг, имкон қадар қора ёки қотган нон билан бўкмасдан енг, кўп тўйсангиз ўпка нафас олиш йўллари қисилади.
21:30 Наматак дамламасидан 200 мл дамлаб ичасиз. Топа олганлар шу пайтда таблетка ва капсула ёки шунинг миқдорича қуст ал ҳиндий ичади. (Камқувват ва камқонларга асал билан, баққуват ва қони нормадан юқориларга асалсиз ва кўпроқ ичиш тавсия қилинади!)
22:30 Ингаляцияни такрорлаб уйқуга борасиз. Ёки нафас олиш машқлари. Эрталабгача чанқаган ҳолатда уйғонсангиз албатта наъматак дамламасини ичаверасиз. Топа олганлар шу пайтда таблетка ва капсула ёки шунинг миқдорича қуст ал ҳиндий кукунини ичади.
Ичи қотадиган, қабзиятдаги беморлар сано дамламаси ёрдамида ичини суриши тавсия қилинади.
Қариялар ва сурункали касалликлари бор беморлар албатта малакали шифокор ва табибларнинг маслаҳати билан қўлласин.
Бутун танангизни «чиқиндилардан» тозаланг, бу чиқиндилар вирусларга «қурол» вазифасини бажаради.
Совуқ нарса истеъмол қилманг ва хонани кўп салқин қилманг, томоғингиз шамолласа, иммун тизим шу билан банд бўлиб қолади ва вирусга қарши курашда кучсизланади.
Айрим нарсаларни тополмасангиз, «энди қила олмас эканман», деманг, бу ердаги маслаҳатни биттасиям сизга шифо бўлиши мумкин, Аллоҳ шифо бераман деса ўзига осон. Қўлиздан келганича қўлланг.
Ўпка нафас олиш йўлларига фиброз ҳолати келган бўлса имкон қадар шифокорларга учрашинг, ҳеч имкон топа олмасангиз:
- Табибларимиз чуқар нафас олиш машқларини тавсия қилади. (Кўп ўзизни чарчатмасдан)
- Табибларимиз манбааларга асосланиб ўпка атрофида 2 дона жудаям семиз қони қуюқларга 4 дона зулук қўйишни тавсия қилади.
- Табибларимиз икки билакдан 20 грамдан 50 грамгача қон олиб ташлашни тавсия қилади.
- Табибларимиз қони қуюқ ва семиз беморларга бу ҳолатда сийдик ҳайдовчи дамламаларниям тавсия қилади, танадаги зарарли моддаларни чиқариб ҳайдаш учун.
Доим банд бўлинг, бу дунёдаги энг фойдали ва бепул доридир. Ҳаракат қилган албатта ғалаба қозонади, сиз буни ИншаАллоҳ уддалайсиз!
Барча маслаҳатлар кузатишлар ва изланишлар натижасига таяниб берилди, шифокорлар билан маслаҳатлашиб бажаринг.
P.S Қанча дори ва бошқа тадбирларни ақлли бажарманг, сиз агар тушкунликка тушсангиз барчаси бекор. Қўрқманг, руҳий тушкунлик сизни ўлдириши мумкин лекин вирус эмас!
Ҳурмат билан спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов.