Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Вилоят ҳокими “Қизилравот” маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюришди
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Бухоро > Вилоят ҳокими “Қизилравот” маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюришди
Бухоро

Вилоят ҳокими “Қизилравот” маҳалла ҳудудидаги ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюришди

25.12.2022 235
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида мутасадди раҳбарлар “Қизилравот” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюришди.

Жумладан, ҳудуддаги 39-40 умумий ўрта таълим мактаблари фаолияти билан танишди. Ўқув даргоҳининг фаолияти билан танишиш давомида ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганилди.

Навбатдаги манзил ҳудуддаги 31-мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ушбу ташкилотда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мевали ва манзарали дарахт экиш жараёнида фаол иштирок этиб, ўз ҳиссаларини қўшишди. Шундан сўнг МТТ тарбияланувчиларини мактаб таълимига тайёрлаш, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш кераклиги уқтирилди.

Вилоят раҳбари мазкур даргоҳлар ҳар томонлама замонавий инновацион технологияларни ўзида мужассамлаштириши ва бу ерда етук интеллектуал кадрлар етишиб чиқиши муҳим вазифа эканини таъкидлади.

Мутасаддилар томонидан яқинлашиб келаётган янги йил байрами муносабати билан мактаб ўқувчилари ҳамда МТТ тарбияланувчилари учун қишки иссиқ оёқ кийимлари ва устки кийим бошлар ҳамда байрам совғалари берилди.

Кейинги манзил ҳудудда тиббий хизмат кўрсатаётган “Қизилравот” оилавий шифокорлик пункти бўлди. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий хизмат сифатини яхшилаш мақсадида оилавий шифокорлик пункти барпо этилмоқда.

Вилоят раҳбари бинодаги таъмирлаш ишлари билан танишди ва лойиҳада белгиланган қурилиш ишларининг сифат даражаси ҳамда ҳолатини кўздан кечирди. Муассасани тиббий диагностик ускуналар билан бойитиш, тиббий хизмат сифатини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Шерзод Камалов 25.12.2022
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди
Бухоро
Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади
Бухоро
Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак
Бухоро
Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

Бухоро

Тиббий хизматлар сифати ва хусусий сектор иштирокини кенгайтириш бўйича янги ислоҳотлар тақдим этилди

01.05.2026 37
Бухоро

Болалар учун ўйин майдончалари мажбурий тарзда ташкил этилади

30.04.2026 22
Бухоро

Эндиликда кўп квартирали уйларнинг кириш йўлаклари ва зинапоялари ҳафтада 1 марта тозаланиши керак

30.04.2026 61
Бухоро

Карта ва аккаунтни бошқаларга бериш учун жазо кучайтирилади

29.04.2026 32

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?