Президент фармони билан жами 17 447 табошқарув ва ишлаб чиқариш штат бирликлари қисқартирилмоқда (умумий сонга нисбатан 24 фоиз).
Шу жумладан, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ўринбосарлари сони 207нафардан 144нафаргача (-63) ёки 30фоизга қисқартирилмоқда.
Шунингдек,дастлабки ҳисоб-китобларга мувофиқ, 703та автотранспорт воситалари ва 10 та бинолар бўшамоқда.
Ҳукуматга бўйсунадиган мустақил вазирлик ва идоралар сони жами 26та этиб белгиланмоқда (улар таркибига кирган барча қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар билан бирга жами 69та), шу жумладан:
➖вазирликлар – 21та;
➖қўмиталар – 12та, шундан 2таси мустақил мақомга эга;
➖агентликлар – 25та, шундан 3таси мустақил мақомга эга;
➖инспекциялар – 11та.