Bukhara NewsBukhara News
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
    • РусскийРусский
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
© 2023 bukhara-news.uz
Ўқиляпти: Уйида қиморхона ташкил этган ғиждувонлик фуқарога суд жазо тайинлади
Улашинг
Aa
Bukhara NewsBukhara News
Aa
  • Ўзбекистон
  • Бухоро
  • Жаҳон
  • Таълим
  • Сиёсат
  • Жиноят
  • Иқтисодиёт
  • Жамият
  • ЎзбекчаЎзбекча
  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O
Ижтимоий тармоқ
Bukhara News > Жиноят > Уйида қиморхона ташкил этган ғиждувонлик фуқарога суд жазо тайинлади
Жиноят

Уйида қиморхона ташкил этган ғиждувонлик фуқарога суд жазо тайинлади

03.08.2020 88
2 Дақиқада ўқилади
Улашинг

Ғиждувон туманидаги Жиндакон қишлоғида яшовчи Аъзам Бозоров якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Қарамоғида уч нафар вояга етмаган фарзанди, кекса онаси, иккинчи гуруҳ ногиронлиги бўлган акаси бор.

Тирикчилиги ўтиб турибди. Аммо бандаси шукр қилиб яшамаса ёмон экан. Аъзамни шайтон йўлдан уздими, ҳартугул пул топишнинг енгилроқ йўлини излаб қолди. Топди ҳам. Уйида қиморхона ташкил қилди.

Қимор деганининг алланимаси бор. Ўйнаган каснинг хумори тутади. Хумори тутганлар қаерга боришади? Аъзамнинг уйига-да дейишингиз тайин. Аммо ҳар қандай қинғир ишнинг ҳам худди хас каби сув бетида қалқиб чиқиши бор. Афсуски, қаҳрамонимиз масаланинг шу томонини ўйламаганди. Қиморхона овозаси қишлоқнинг баланд-паст томлари оша орган ходимлари қулоғига ҳам бориб етди. 3 апрелнинг номозшомида Аъзамнинг Ғолибжон Файзуллаев, Умид Бобоев исм-шарифли фуқароларга уйидан жой ажратиб қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинни ташкил этиб тургани холислар иштирокида аниқланди. 2 қути ўйин картаси ва 320 минг сўм пул тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳар қандай жиноятнинг жазоси бор. Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман суди судьяси Б. Ачилов раислигида ўтган суд мажлисида қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш жиноятини содир этган Аъзам Бозоровга жазо тайинланди. Бунда унинг оилавий аҳволи, қилмишидан пушаймонлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинди. Пировардида Бозоров Аъзам Рашидович Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 278-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилди ва унга шу модда билан Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Зиммасига қўшимча чекловлар ҳам белгиланди.

Шерзод Камалов 03.08.2020
Мақолани улашинг
Facebook Telegram Copy Link Print
Улашинг
Фикр билдириш Фикр билдириш

Фикр билдириш Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Мақолга рейтинг тарзда хам бахо бериш шарт!

Сўнгги янгиликлар

Бухорода матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни катта тантана билан нишонланди
Бухоро
Кореялик шифокорлар билан бевосита онлайн маслаҳатни Бухородаги Химчан клиникасида олинг!
Бухоро
Когон ёғ экстракция заводи мансабдорлари давлатга салкам 20 млрд сўм моддий зарар етказди
Бухоро
Алимент тўламаган ота
Бухоро

Бизни кузатиб боринг

959 Like
12k Follow
4k Subscribe

Тавсия этамиз

БухороЖиноят

“76-сон”ли автобусда 57 ёшли киссовур ушланди

28.04.2023 743
Жиноят

Ўз хонадонида фоҳишахона ташкил қилган шахс аниқланди

22.03.2023 1k
БухороЖиноят

Пешку туманида фоҳишахона ташкил қилган эркак ушланди

14.03.2023 825
Жиноят

ЙПХ инспекторига пора таклиф қилган фуқаро ушланди

06.03.2023 382

«BUKHARA-NEWS.UZ» сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Bukhara NewsBukhara News
Ижтимоий тармоқ

© 2022 bukhara-news.uz

  • Саломатлик
  • Фан ва техника
  • Сайт яратиш V.F.O

Removed from reading list

Undo
Welcome Back!

Sign in to your account

Lost your password?