✅Кредитлаш йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар барча филиал ва банк хизматлари офисларида кредит ажратиш учун ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилади;
🔹Шу вақтга қадар муваффақиятли ўтган аризалар учун кредитлар 26.08.2022 санасига қадар ажратилади;
🔹Кредит қарздорлигини банк кассаларида пластик карта орқали сўндириш 22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
🔹MyTuron ва бошқа мобил иловалар орқали кредит қарздорлигини сўндириш 22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
🔹Кредит қарздорлигини банк кассаларида нақд пулда сўндириш 30.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
✅Омонатлар йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹Омонатларни очиш, ёпиш ва қайта расмийлаштириш (MyTuron иловаси орқали ҳам) 22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
🔹Омонатларни тўлдириш ва ҳисобланган фоизларини олиш (MyTuron иловаси орқали ҳам) 25.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
✅Пластик карталар йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹Барча турдаги банк карталарини чиқариш учун буюртмалар қабул қилиш (расмий сайт орқали ҳам) 26.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
✅Халқаро пул ўтказмалари йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹Western Union, MoneyGram, Asia Express, S.W.I.F.T, Unistream, Contact, Золотая Корона тизимларидан маблағ жўнатиш ёки қабул қилиш 22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
✅Касса амалиётлари йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹Коммунал, солиқ ва бошқа хизматлар учун тўловларни қабул қилиш 22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
🔹Банк кассалари орқали пластик карталардан нақд пул ечиш хизмати 22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
✅Валюта айирбошлаш йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар барча филиал ва банк хизматлари офисларида валюта айирбошлаш амалиётлари вақтинча тўхтатилади;
🔹MyTuron иловаси орқали валюта айирбошлаш амалиётлари 25.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар вақтинча тўхтатилади;
✅Банкоматлардан фойдаланиш йўналиши: (жисмоний шахслар учун)
🔹22.08.2022 санасидан 05.09.2022 кунига қадар барча филиал ва банк хизматлари офисларига қарашли банкоматлар фаолияти вақтинча тўхтатилади;
🔰Янги тизимга ўтиш вақтида қандайдир техник носозликлар ёки муаммога дуч келсангиз зудлик билан 1220 алоқа маркази ва (95) 144 60 00 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.
Унутманг, тизимларни такомиллаштириш энг аввало Сиз мижозларга янада сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш учун замин яратади.